BBC navigation

'Ўздунробита' апелляцияси юзасидан ҳукм октябр ойига қолдирилди

Сўнгги янгиланиш 10 октябр 2012 - 07:35 GMT

МТС ўзига қарши илгари сурилаётган айбловларни рад этиб келади

МТС шуъба корхонасининг лицензиясининг тўхтатилиши ва олиб қўйилишига оид маҳкама қарори юзасидан қилган шикоят аризаларини кўриб чиққан Ўзбекистон Олий Хўжалик суди кеча худди ана шундай қарорга келди.

Ўзбекистон мобил алоқа бозоридаги энг йирик ширкат бўлган МТС лицензияси шу йил июл ойида дастлаб 10 кун, кейин 3 ойга ва август ойида эса, бутунлай тўхтатилганди.

Бунга ширкат фаолиятида йўл қўйилган қатор қонунбузарликлар сабаб экани айтилганди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Uzmetronom.com мустақил интернет нашрининг ёзишича, бир ярим соат давом этган маҳкама жараёнида қарама-қарши томонлар ўз фойдаларига бирор бир янги даъво келтира олишмаган.

Хабардан аён бўлишича, 16 октябр куни "Ўздунробита" ширкатининг тўрт бошқарувчиси томонидан берилган шикоят аризалари ҳам кўриб чиқилади.

Маҳкама ўтган сентябр ойида тўрттовлонни иқтисодий жиноятларда айблаб, 3 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм этганди.

Ўз ўрнида, шуъба корхонаси активлари ва мол-мулкларининг давлат ихтиёрига ўтказилишини ҳам маълум қилганди.

МТС ўз ходимларига нисбатан илгари сурилган айбловлар асоссиз эканини айтиб келади.

Тарихча ўрнида

"Ўздунробита" ширкати ходимлари шу йил июн ойида ҳибсга олинишган ва маҳкама иши август ойи охирларида бошланганди.

Бунинг ортидан МТС ширкати Ўзбек ҳукуматини халқаро маҳкамага тортиш таҳдиди билан ҳам чиққанди.

Ширкат ўзига қарши айбларни бекор қилмаса, Ўзбекистонга қарши Россия ва АҚШ ҳукуматларидан ҳам сиёсий восита сифатида фойдаланиш ниятида эканини баён қилганди.

Ўзбек ҳукумати МТСга қарши қатор иқтисодий жиноятлар бўйича иш қўзғаганди.

Бунинг натижасида мамлакатдаги энг йирик мобил алоқа оператори фаолияти тўхтаб, миллионлаб одамлар телефон алоқасидан маҳрум қолишганди.

МТСнинг Ўзбекистондаги "Ўздунробита" ширкатида ишлаган қатор раҳбар ходимлар ҳибсга олинган, ширкат мулклари музлатилган ҳамда фаолият юритишига оид барча рухсатномалари бекор қилинганди.

Ғарб матбуотига кўра, буларнинг барчаси оқибатида МТС ширкати 1 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ йўқотишга учраган.

МТС ўзига қарши илгари сурилаётган айбловларни рад этиб келади.

Ўзбекистонда фаолият юритган кўплаб хорижий ширкатлар бу мамлакатда тижорат юритиш ўта қийинлигини, коррупция авжига чиққанини ва хусусий мулк ҳамда тижоратларга ҳеч қандай кафолат берилмаслигини айтишади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.