BBC navigation

'Ўзбекистон пахта далаларига зудлик билан халқаро кузатувчилар юборилиши керак'

Сўнгги янгиланиш 14 октябр 2012 - 12:41 GMT

Олмония парламенти аъзоси Ўзбекистон пахта далалридаги ҳақиқий вазиятни билиш учун зудлик билан халқаро кузатувчилар юборилишига даъват қилмоқда.

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими давом этмоқда. Ҳукуматга яқин матбуот воситалари бу йилги ҳосил болалар меҳнатисиз териб олинаётганини айтса-да, ҳуқуқ фаоллари бу каби ҳоллар ҳали ҳам учраб туришини хабар қилишмоқда.

Ҳосилни йиғиб олишда болалар иштироки камайган экан, ҳукумат ва хусусий идоралар ходимларига нисбатан пахтага чиқиш борасида босим ошган.

Ўзбек ҳукумати Халқаро Меҳнат Ташкилотининг кузатувчиларини вазиятни бевосита кузатиш учун мамлакатга киришларига рухсат бермаган.

Олмония парламенти аъзоси Виола Фон Крамон халқаро кузатувчиларсиз Ўзбекистондаги терим жараёни борасида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин эмаслигини айтади:

Виола Фон Крамон: Ўзбекистонда ҳануз бу соҳада биронта халқаро назорат ўтказилмаган ва пахта териш мавсумида нималар рўй бераётганини ҳеч ким билмайди. Албатта, бу ҳолат мени хавотирга солади. Ўзбекистон бир неча бор турли халқаро конвецияларга имзо чеккан, лекин бу битимларга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаяпти. Шунинг учун Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва ҳукуматлар ўзбекистонга бу борада босим ўтказиб халқаро комиссияларнинг мамлактага бориб вазиятни ўз кўзлари билан кўра олишларига рухсат берилиши учун ҳаракат қилишлари керак.

Би-би-си: Нима учун Олмон ҳукумати бу каби босимни ўтказиши керак , деб ўйлайсиз?

Бу йил пахта терими мавсумида коллеж ўқувчилари, давлат муассалалари ва шахсий ширкатлар ходимлари иштирок этаётганликлари айтилмоқда.

Виола Фон Крамон: Албатта Олмон ҳукуматининг ўзигина бу каби босимни ўтказиши керак эмас, қанчалик кўпроқ ҳукуматлар бу йўлда ҳаракат қилсалар шунчалар яхши. Лекин буни кимдир бошлаб бериши керак. Олмония Халқаро Меҳнат Ташкилоти аъзоси сифатида Ўзбекистондаги вазият қониқарли эмаслиги ҳақида гапириши керак. Олмониянинг инсон ҳуқуқлари бўйича расмийси бу борада мактуб ёзган , лекин бунинг ўзи кифоя эмас, бу йўналишда ҳаракатлар анчайин мунтазам ва мутасси, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ичида ҳам кенгроқ бўлиши керак. Бунинг учун келгуси йил июл ойида бўлиб ўтиши режаланган халқаро анжуманни кутиб ўтириш керак эмас. Бу масала зудлик билан ёндошувни талаб қилади, Ўзбекистонда пахта терими мавсумида нималар бўлиб ўтаётганини биз билишимиз керак.

Би-би-си: Асосий муаммо пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш, дея айтиб келинади. Бу йил ҳукумат балоғатга етмаганларни пахтага олиб чиқмаслик ҳақида фармон чиқарган, мактаб ўқувчиларини ёппасига пахтага сафарбар этилмаганликлари айтилмоқда, мана шу каби хабарлар сиз учун етарли эмасми?

Виола Фон Крамон: Албатта етарли эмас, биринчидан бу фармон оғзаки берилгани айтилмоқда. Шунинг учун унда аниқ нималар дейилганини биз била олаймиз. Нима бўлганда ҳам амалдаги вазият ҳақида далилларга эга бўлмасангиз ва тасдиқлай олмасангиз бундан нима фойда. Болалар пахта далаларида камроқ эканликлари ҳақида ҳар-хил гаплар юрибди, лекин бошқаларнинг пахта теришга мажбурланаётганлари ҳақида айтиляпти. Шифокорлар, давлат корхонлари ишчилари, катталар пахта теришга мажбурланмоқдалар. Муаммо ана шунда. Ўзбекистонда пахта етиштириш саонати квоталрга, режага асосланган тизимдир. Бу саноатни юргизиб туриш учун Ўзбекистон ҳукуматига арзон гаров ишчи кучи керак. Бу соҳада қандай ўзгаришлар бўлаётганини тасдиқлаш учун халқаро ташкилотлар назоратчиларини мамлакатга қўйишлари керак. Бу борада ошкоралик йўқ экан, мен уларнинг сўзларига мутлақо ишонмайман.

Би-би-си: Нима учун бу каби назоратчилар зудлик билан мамлакатга боришлари керак деяпсиз, бу каби вазият йилларки давом этиб келмоқда. Музокарлар олиб бориб, келгуси йил жўнатса бўлмайдими ўша комиссияни?

Виола Фон Крамон: Чунки ўзбек ҳукумати ҳудди шундай йўлда йилларки вақтни чўзиб келмоқда. Пахта саноатидаги тизим шўролар давридан мерос қилиб олинган ва агарда биз босим ўтказмасак келажакда ҳам шундай давом этиб кетаверади, вазиятга ҳеч қачон чек қўйилмайди.

------------------

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.


Tolqinjon
Toshkent:

Maktab bollariniyam paxta tervotganini man ko'rdim. faqat ulani oldiga begona shaxslarni yaqinlawtiriwmayatudi. kam terganlaniyam jazolashwotudi. They had bitten by their own teachers. Because they're can't do the norm.

Millatchi emasman

Toshkent:

bilasizmi, qaysi davlat rahbarlari nimaiki demasin,bu yosh student bolalarining pahta eg'im terimiga chiqishini to'htata olmaydi!

Man universitetda dars beraman va qo'limda qanchadan qancha yuqori lavozimdegi insonlarning farzandlari tahsil olishadi va bazi birlarining otalari "pahta" biznesida. Universitetga qanaqa kelishiyu nima moshina haydashini gapirmasam ham boladi..

G'arbdegi mulozimlar vaziyatdan achinishaetgani to'g'risi- BEFOYDA!

Bizada it akillaydi, karvon ketaveradi...

doim shunaqa!

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.