BBC navigation

Ўзбекистон ҳукуматига хорижга чиқиш виза тизими нима учун керак?

Сўнгги янгиланиш 16 октябр 2012 - 14:58 GMT

Медиа плейер

Куба ҳукумати фуқаролар учун мамлакатдан хорижга чиқиш визасини бекор қилиши ҳақида маълум қилди. Ўзбекистон эса чиқиш визаси сақланиб қолаётган жаҳондаги атиги бир неча мамлакатдан бири бўлиб қолмоқда.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Куба ҳукумати фуқаролар учун мамлакатдан хорижга чиқиш визасини бекор қилиши ҳақида маълум қилди.

2013 йил январ ойидан бошлаб кубаликлар мамлакатдан чиқишлари учун шу вақтгача мавжуд бўлган узоқ ва машаққатли жараёндан қутуладилар.

Жараённинг узоқлигидан ташқари кўплаб мухолиф қарашдаги кишиларга бу каби рухсат умуман берилмасди.

Мухбирларга кўра, Куба ҳукумати яқин яқинларгача хорижга чиқмоқчи бўлганларни ватан хоинлари сифатида кўриб келарди, эндиликда бу ўзгаришлар асосан иқтисодий манфаат туфайли қилинаётганини билдиришган.

Ўзбекистонда эса фуқаролар хорижга чиқиш учун ҳануз расмий рухсат олишлари керакдир.

Жараён уч ҳафтага қадар вақт олади ва баъзида ҳеч қандай сабабларсиз бу каби рухсат берилмаган ёда жараён чўзилган ҳолатга дуч келадилар.

Ҳозирда Ўзбекистон чиқиш визаси сақланиб қолаётган жаҳондаги атиги бир неча мамлакатдан бири бўлиб қолмоқда. Бунинг ортида қандай сабаблар туради.

Сиёсий шарҳловчи Камолиддин Раббимовнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, чиқиш визаси тартиби Ўзбекистон ҳукумати учун назоратни ушлаб туриш йўлларидан биридир.

Бундан ташқари бу тизимини сақлаб қолиш ортида иқтисодий манфаатлар ҳам мавжуд экан.

Шарҳловчига кўра, мамлакатдаги куч ишлатар тизимларига маълум соҳалар тақсимлаб берилган. Масалан Миллий Хавфсизлик Хизматига коррупцияга қарши кураш масуълияти юкланган. Аслида бу хизмат бунинг ортидан молиявий манфаат кўриш имконига эга.

Хорижга чиқиш визасини бериш тартиби эса Ички Ишлар Вазирлиги гарданида ва бу тизим улар учун моддий манфаат кўриш манабаидир.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.



five mister, Toshkent: Kubadek davlat chiqish ruxsatini olib tashlagan ekan, O'zbekiston ham ajab emas olib tashlanishi... noumid shayton deydilar.


Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.