BBC navigation

Швейцария: ҳибсда сақланган ўзбеклар қўйиб юборилди

Сўнгги янгиланиш 18 октябр 2012 - 12:35 GMT

Швейцарияда пул ювиш амалларида гумон қилиниб, ҳибсга олинган икки ўзбекистонлик гаров пули эвазига озод қилинган.

Швейцария Бош прокуратураси бу борадаги қарор 15 октябр куни маҳкама томонидан маъқуллангани ва ўзбеклар бир кун ўтиб қўйиб юборилганини тасдиқлади.

Би-би-си билан мулоқотда прокуратура воизи бошқа тафсилотларни очиқламади, аммо ўзбекистонликлар устидан текширувлар давом этаётганини таъкидлади.

"Текширувлар давом этмоқда, биз ишнинг айни босқичида бошқа маълумотларни бера олмаймиз", дейди Швейцария Бош прокуратураси матбуот котиби.

Айни жараённинг бир қисми ўлароқ, Швецария банкларидаги Ўзбекистондан тушган миллионлаб долларлар музлатилганча қолмоқда.

Қўйиб юборилган ўзбеклар ким?

Ҳибсдан озод этилган ўзбекистонликлар Шоҳрух Собиров ва Алишер Эргашевлар эканига ишонилади.

Икковлон жорий йилнинг 30 июлида Женевада қўлга олинганлар. Швецария прокуратураси улар ва яна икки Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ноқонуний пулларни қонунийлаштириш айбловларини илгари сурмоқда.

Шоҳрух Собировнинг рафиқаси ўз турмуш ўртоғи Кока-Кола ширкатида фаолият олиб боргани ва Оврўпога тез-тез сафар қилганини айтган.

Алишер Эргашев эса, яқинда Швеция журналистлари қўлига етиб келган ҳужжатларга кўра, Takilant ширкати вакилидир.

Исмлар ва имзоларни акс эттирувчи ҳужжатларда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримов ва Эргашев ширкат мудири дея кўрсатилган.

Учинчи шахс - МТСнинг Ўзбекистондаги раҳбари Беҳзод Аҳмедов ҳозирда халқаро қидирувга берилган.

Ўзбек ҳукумати ва МТС ўртасида можаро чиққач, Аҳмедов Ўзбекистондан қочган ва ўзбек ҳукумати Интерполни хабардор қилган, ҳозир унинг қаердан бошпана топгани қоронғу қолмоқда.

Унинг Швейцариянинг Lombard Odier банкидаги ҳисоблари музлатиб қўйилган.

Тўртинчи шахс Takilant ширкати хўжайини дейилади. Ушбу ширкат фаолияти Швецияда бошланиб кетган катта текширувлар марказида қолмоқда. Стокҳолм маҳкамаси Takilantнинг 30 миллион долларлик маблағини музлатишни маъқуллаган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.