Севара Назархон Россиянинг "Голос" телелойиҳасида қатнашмоқда

Image caption Севара Назархоннинг истеъдодига россиялик ҳамкасблари тан беришган

Россиянинг Биринчи канали орқали намойиш этилган "Голос" телелойиҳасида қатнашган хонанда Севара Назархон ҳайъат аъзоларининг ҳайратига сазовор бўлди.

Ўзбек қўшиқчиси Дима Билан, Леонид Агутин, Александр Градский, Пелагеядан иборат лойиҳа ҳайъати олдида французча "Je T'aime" қўшиғини ижро этганидан сўнг, россиялик ҳамкасблари уни ўз жамоаларига қабул қилишга тайёрликларини билдиришган.

Қўшиқчи Пелагея эса Севара ижоди билан аввалдан танишлигини ва унинг қўшиқларини ўз телефонига ёзиб олганини айтган.

Севара Назархонга дуэт айтишни таклиф қилган Пелагея ўрнига хонанда Леонид Агутинни танлаган.

"Голос" телелойиҳасига кўра, энг яхши овоз соҳиблари танлаб олинади ва шоунинг ҳайъат аъзолари бўлган машҳур Россия мусиқаси намоёндаларининг жамоаларига қабул қилинади.

Лойиҳанинг ўзига хос томони шундаки, унда ҳайъат аъзолари иштирокчиларни кўрмасдан туриб, фақат овозларига баҳо беришади.

Кейинги босқичда иштирокчилар бир бири билан тўғридан-тўғри эфирда томошабинлар олдида кураш олиб боради ва томошабинлар овози ҳисобга олинади.

Танлов ғолибига "Мамлакатнинг энг яхши овози" мукофоти берилади.

Севара Назархон бундан олдин ҳам Россия қўшиқчилар танловида қатнашган ва машҳур қўшиқчи Алла Пугачёванинг эътирофига сазовор бўлганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk <mailto:uzbek@bbc.co.uk> электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Бу мавзуда батафсилроқ