BBC navigation

Пабло Пикассонинг сопол асарлари Тошкентга қандай бориб қолган?

Сўнгги янгиланиш 20 октябр 2012 - 14:24 GMT

Пабло Пикассо сопол асарлари билан ҳам танилган.

Тошкентдаги Санъат музейида таниқли модернист Пабло Пикассонинг асл сопол асарлари кўргазмаси очилган.

Айтилишича, бу асл санъат асарлари музей фондида 40 йилдан буён сақланиб келган.

Би-би-си Тошкент Санъат музейининг ходимаси Нигора Қулташевадан ноёб ва қимматли бу асарларнинг Тошкентга келиб қолиш тарихини сўради.

Пабло Пикассо машҳур сурат ва ҳайкалтарошлик асарларидан ташқари кўплаб декоратив сопол буюмлар ясаган.

Тошкент давлат Санъат музейининг масъули Нигора Қулташеванинг айтишича, 1960 йилларда Пабло Пикассонинг асарлари Тошкентдаги музейга кўргазмага қўйилган, шундан кейин музей фондига туширилиб, ёддан кўтарилиб кетган.

Аудио. Нигора Қулташева

Тошкент Санъат музейи ходимаси Нигора Қулташева билан суҳбат

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.