BBC navigation

Жаҳон Банки: Ўзбекистонда бизнес учун шароит яхшиланмоқда

Сўнгги янгиланиш 23 октябр 2012 - 12:38 GMT
Жаҳон Банки рамзи

Жаҳон Банкига кўра, бизнес юритиш учун шароитлар дунёнинг аксар мамлакатларида яхшиланмоқда

Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) ва Жаҳон Банкининг сешанба куни чиқарган қўшма ҳисоботига кўра, ривожланаётган мамлакатларда тадбиркорлар учун бизнес юритиш сўнгги ўн йил ичида энг қулай шароит яратилган.

Муаллифларга кўра, биргина ўтган йилнинг ўзида дунёнинг юздан ортиқ мамлакатида бизнес юритишни осонлаштиришга қаратилган 200 дан зиёд қонун ва тартиблар кучга кирган.

IFC ва Жаҳон Банки бизнес муҳити борасида ўн йилдан буён ҳисобот тайёрлаб келади.

Ўнта кўрсаткичга асосланган бизнесни ривожлантириш рейтинги дунёнинг 185 мамлакатини қамраб олган.

“2013 йилда бизнес юритиш: Кичик ва ўрта ширкатлар фаолиятини тартибга солишда оқилона ёндашув” номли бу йилги ҳисоботда айтилишича, сўнгги йил давомида ўтказилган ислоҳотларнинг аксари Шарқий Оврўпо ва Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келган.

Янги ҳисоботда Марказий Осиё мамлакатларида тадбиркорликни осонлаштиришга қаратилган муҳим ислоҳотлар ўтказилаётганини алоҳида қайд этилади.

Унда, шунингдек, Марказий Осиё давлатларида ширкатларнинг ривожланиши учун сезиларли тўсиқлар мавжуд бўлган соҳалар ҳам кўрсатилган.

Ҳисоботда тадбиркорлар учун қулай муҳит рақобатбардошликни кучайтириши ва қўшимча иш ўринларини яратишга хизмат қилиши таъкидланади.

"Марказий Осиёнинг қатор мамлакатларида эришилган ижобий натижалар ислоҳотлар ҳукуматнинг кучли мойиллиги бўлган минтақаларда ўтказилишини кўрсатади", - деб айтган Жаҳон Банкининг Марказий Осиё бўйича директори Сарож Кумар Жа.

Сингапур қаторасига етти йилдан буён бизнес учун қулай шароитлар яратилган дунёнинг етакчи мамлакати бўлиб келмоқда.

Ушбу рейтингда илғор ўнталикка Сингапурдан ташқари яна Ҳонконг, Хитой, Янги Зеландия, Қўшма Штатлар, Дания, Норвегия, Британия, Корея, Гуржистон ва Австралия киритилган.

Бизнес юритиш учун шароитлар сезиларли даражада яхшиланаётган давлатлар сирасига эса Марказий Осиёдан икки мамлакат – Қозоғистон ва Ўзбекистон киритилган.

Ўзбекистон бир йил ичида 14 поғона кўтарилиб, 185 мамлакат орасида 154 ўринга чиқиб олган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.