BBC navigation

Андижонда турар жой биносида газ портлаган

Сўнгги янгиланиш 25 октябр 2012 - 12:08 GMT

Хабарларга кўра, чоршанба куни Андижондаги иккинчи микрорайоннинг кўп қаватли турар-жой биносида портлаш юз берган.

Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиққани айтилади. Портлаш зарбидан қўшни хонадонларнинг айвонлари вайрон бўлган.

Ҳозирча ҳодисадан ҳеч ким жароҳат олмагани айтилган.

Портлашга кўп қаватли уйларга берилган газ миқдорининг кўтарилиб кетгани сабаб бўлган.

Аҳоли газ босимининг пастлиги ёки умуман бўлмаслиги сабабли кўп ҳолларда газ баллонлардан фойдаланиб келади.

Узоқ вақтдан бери назоратсиз қолган газ воситалари катта босимни кўтаролмай, портлаб кетишига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.