BBC navigation

Ўзбекистонда смартфонлар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда

Сўнгги янгиланиш 29 октябр 2012 - 14:15 GMT

Ўзбекистон ҳам ўз смартфонларини ишлаб чиқармоқчи

Тошкентда ўтган олтинчи Халқаро ишлаб чиқариш ярмаркасида бир нечта ширкатлар ўз маҳсулотларини намойиш қилишган.

Тадбир давомида Ўзбекистон мобил бозори учун ҳам фойдали таклифлар бўлгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда яқин муддатда мобил телефонлар, смартфон ва планшетли компьютер намуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.

23-27 октябр кунлари бўлиб ўтган намойишда мингдан ортиқ ишлаб чиқарувчи ширкатлар иштирок этишган.

Ярмарка доирасида Artel савдо белгиси остидаги маҳсулот эгалари 2012 йил декабрдан бундай телефонларни сотувга қўйишини билдирган.

Ширкат ишлаб чиқарган маҳсулотлар Android тизими остида ишлайди.

Хитойнинг ZTE ширкати ҳам Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаш ниятида.

ZTE ва Peng Sheng ширкати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда UZTE компаниясини ташкил қилиб, 2012 йилнинг ноябр ойидан ўз телефонларини ишлаб чиқара бошлайди.

Бундан олдин Ўзбекистон ахборот воситалари "Узбектелеком" ва Ҳиндистоннинг Olive Telecommunication ширкатлари ўртасида ҳам шу каби ҳужжат имзолангани ва смартфон ва компьютерлар ишлаб чиқаришни режалаштиргани хабар қилинган эди.

Шунингдек, бошқа HUAWEI компанияси ҳам Ўзбекистонда мобил телефонларни йиғишга уриниб кўрмоқчи.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.