BBC navigation

"Уздунробита"нинг шикоят аризасини кўриш қолдирилган

Сўнгги янгиланиш 30 октябр 2012 - 11:39 GMT

МТСга нисбатан ишда бир неча марта маҳкама қолдирилган

Тошкент шаҳар маҳкамасининг аппеляция бўлими МТСнинг тўрт ходимига чиқарилган ҳукмга нисбатан шикоят аризасини кўриб чиқишни 13 ноябрга ўтқазган.

Маҳкама кунининг ўзгартириш сабаблари айтилмаган.

Олдинроқ, МТСнинг шўъба корхонаси "Уздунробита" ходимларига нисбатан 16 октябрга мўлжалланган маҳкама йиғилиши ишни чуқурроқ ўрганиш учун икки ҳафтага сурилган эди.

Кузатувчилар фикрича, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича маҳкамаси ширкатнинг шўъба корхонаси саналган "Ўздунробита"нинг тўрт ходимини уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм этгандан сўнг, чиқарилган ҳукмга нисбатан апелляция ишининг қайта-қайта сурилиши МТСнинг ҳиссалар тақдири ҳали тўлиқ ҳал қилинмаганини кўрсатиши мумкин.

30 октябрда Олий Хўжалик судида ҳам "Уздунробита" нинг шикоятини кўриб чиқиш белгиланган. МТСнинг шўъба корхонасининг кассация аризаси бўйича бу учинчи йиғилиш ҳисобланади.

Ўзбекистон мобил алоқа бозорида 2004 йилдан буён ишлаб келган йирик ширкат МТС лицензияси йўл қўйилган ноқонуний ҳаракатлари туфайли дея, июл ойида дастлаб 10 кунга, кейинчалик 3 ойга тўхтатилганди.

Сўнгра, август ойининг бошида МТСнинг Ўзбекистонда иш юритиш учун берилган лицензияси бутунлай бекор қилинган эди.

Ширкатнинг молиявий ишлар бўйича Бош директор биринчи ўринбосари Темурмалик Олимов, корпоратив ривожлантириш дастурлари директори Азизилло Мирзамойдинов, хавфсизлик департаменти директори Алишер Муҳаммедов ва ахборот технологиялари бўйича Бош директор ўринбосари Азиз Раҳимовлар молиявий жиноятлар ва ноқонуний даромадни ўзлаштириш мақсадида жиноий гуруҳ тузганликда айбланишганди.

"Ўздунробита" раҳбари Беҳзод Аҳмедовга халқаро қидирув эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Бош Прокуратураси "Ўздунробита"нинг давлатга 1 миллиардга яқин зарар келтирганини айтиб, шунинг ҳисобига ҳиссалари давлатга ўтказилишини маълум қилган.

МТС ширкати ходимларига қарши илгари сурилган айбловлар тергов ва маҳкама жараёнида ўз исботини топмагани учун Тошкент шаҳар маҳкамаси чиқарган ҳукмни адолатсиз, деб ҳисоблаб, ҳукуматдаги кишилар ривожлантирилиб, йўлга қўйилган бизнесни тортиб олишни режалаштирганларини айтиб келади.

Кейинги пайтда МТСнинг Ўзбекистонда қайта очилиши мумкинлиги ҳақида миш-миш тарқалган.

Бунга МТСнинг бир нечта ходимлари ишга чақирилгани ҳақидаги гап-сўзлар ва шикоят аризасини кўриб чиқиш бир неча бор қолдирилгани МТСнинг тақдири кўриб чиқилаётгани ҳақидаги фикрларга сабаб бўлган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.