BBC navigation

Журналист ва инсон ҳақлари фаолининг Тошкентдаги уйи нега тинтув қилинди?

Сўнгги янгиланиш 7 ноябр 2012 - 17:30 GMT

"Айнан 10-11 минг сўм турадиган “флешка”ларим суд ижрочиларининг эътиборини тортганлиги мени ҳайратлантирди", дейди Малоҳат Эшонқулова.

Ўзбекистон телевидениесининг собиқ таниқли журналисти, инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулованинг хонадонида маҳаллий маҳкама бўлими ходимлари тинтув ўтказганлар.

Ўзларини Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани маҳкамаси департаменти вакиллари деб таништирган расмийларга кўра, улар Малоат Эшоқуловага нисбатан аввалроқ маҳкама томонидан чиқарилган йирик миқдордаги жаримани ундириш мақсадида келганлар.

Лекин Малоҳат Эшонқулованинг тахмин қилишича, бу рейддан мақсад унинг ҳуқуқ фаоли сифатида охирги вақтларда қўлга киритган, пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мамлакатдаги воқелик ҳақида йиққан далилларини йўқотиш бўлган.

Ўзбекистон расмийлари давлатга пахта топшириш режаси бажарилгани ҳақида эълон қилганларидан кейин Малоҳат Эшонқулова Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Алянси раҳбари Елена Урлаева билан бирга вилоятларда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш билан боғлиқ аҳволни ўргандилар.

Малоҳат Эшонқулова Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги вазиятни ўрганган.

У расмийларнинг баёнотларига қарамасдан, Қашқадарё вилоятида мактаб ўқувчилари дарслардан қолдирилиб, пахта тераётганларини фото ва видео тасвирларга олган.

бу ерга босинг Ўзбекистонда мактаб болалари яна пахтага олиб чиқилмоқда

Би-би-си ҳам ўз веб-сайтида Малоҳат Эшонқулова Қашқадарё вилояти далаларида олган фотосуратларни эълон қилган.

Бир ярим йил олдинги суд ҳукмини бажариш мақсадида келган суд ижрочиларини фақат менинг "флеш кард" - маълумот ташувчи кўчма дискчам қизиқтирди, деган Малоҳат Эшонқулова.

Бу "флешка"ларда журналистнинг Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тўплаган маълумотлари бўлган.

Малоҳат Эшонқулова Би-би-си билан суҳбатда Тошкентдаги ижара уйига рейд тафсилоти ва шубҳалари ҳақида гапириб берди.

Малоҳат Эшонқулова билан суҳбат

Малоҳат Эшонқулова билан суҳбат

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.