BBC navigation

Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар тушган автобус ҳалокатга учради

Сўнгги янгиланиш 14 ноябр 2012 - 13:15 GMT

Россиядан келаётган хабарларга кўра, кеча тунда Самара вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тушган автобус ағдарилиб кетиши натижасида тўққиз нафар йўловчи жароҳатланган.

"Интерфакс" ахборот агентлигининг расмийларга иқтибосан хабар беришича, жароҳатланганлар Нефтегорск туман касалхонасига олиб борилган.

Улардан икки нафари олган жароҳатларининг жиддийлиги сабаб ҳануз шифохонада қолаётганликлари айтилади.

Хабарларга кўра, ҳодисага ҳайдовчининг қалин қорда тезликни оширгани ва рулни бошқара олмай қолгани сабаб бўлган.

Полиция ва Федерал Муҳожирлик Хизмати ҳалокат сабаблари билан бирга муҳожирларнинг Россиядаги мақомларини ҳам ўрганаётгани хабар қилинган.

Мосвадаги муҳожирларга ҳуқуқий ёрдам марказидан Юлдуз Аминованинг Би-би-сига айтишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Қозоғистон ва Россия шаҳарларига кўпинча автобусда сафар қиладилар.

Фаол бунинг сабабини автобусда саёҳат қилишнинг қулай ва арзон экани билан изоҳлайди.

"Ўзбекистондан Россия жанубига автобусда бориш қулайроқ. Чунки Самара Қозоғистон билан чегарада, яқинроқ. Вилоятлардан бўлган меҳнат муҳожирлари учун, дейлик, бирон шаҳардаги аэропортга бориб, кейин у ердан Москвага учиб келиш, кейин эса яна автобусда ўша минтақага етиб олиш ҳам узоқ ва ҳам қимматга тушади. Автобусда анча қулай-яшаш жойларидан ишлайдиган жойларига тўғри боришади. Асосийси арзон ҳам. Чунки учоқ ҳамма вақт қимматга тушади", дейди Юлдуз Аминова.

Унга кўра, Россия жанубида марказий осиёлик, жумладан, Ўзбекистондан жуда кўп меҳнат муҳожирлари ишлашади.

Хабарларда айтилишича, ҳалокатга учраган автобус 50 йўловчига мўлжалланган, аммо унда 100 киши бўлган.

Фаол биз билан суҳбатида бир эмас, икки-уч давлатнинг чегарасини кесиб ўтишгани боис, шаҳарлараро қатновчи автобусларда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши жуда кам учрайди, дейди.

"Самарадаги ҳодисанинг тафсилотлари ҳозирча номаълум. Эҳтимол, бу автобус ишчиларни бир жойдан иккинчи жойга олиб кетаётган бўлгандир. Чунки 50 кишига мўлжалланган автобусда одамлар тикка туриб, икки кеча юришлари мумкин эмас".

Унга кўра, айниқса, Самарада бу каби автоҳалокатлар жуда кам учрайди.

"Охирги бир йил ичида биринчи марта шундай ҳодиса ҳақида хабар қилиниши. Дейлик, масалан, Туркияда россиялик сайёҳлар билан бўладиган йўл ҳодисаларидан кўра, Россияда бундай ҳодисалар анча кам содир бўлади", дейди у.

Аммо арзон ва қулайлиги боис ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тез-тез фойдаланувчи бу каби транспорт турида саёҳат бахтсиз ҳодисалар билан кечиши, йўловчиларнинг йўлда музлаб қолганликларига оид хабарлар ҳам йўқ эмас.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.