BBC navigation

Тошкентда ҳибсга олинган ҳуқуқ фаоллари қўйиб юборилган

Сўнгги янгиланиш 14 ноябр 2012 - 10:34 GMT

Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари доимо милиция кузатуви остида

Хабарларга кўра, бир нечта ҳуқуқ фаоллари, жумладан Шуҳрат Рустамов, Абдулло Тожибой ўғли, Отаназар Ориповлар ҳибсга олиниб, кейин қўйиб юборилган.

14 ноябр куни эрталаб соат 9 ларда фаоллар махсус хизмат ходимлари томонидан олиб кетилгани айтилганди.

Ҳуқуқбон Шуҳрат Рустамов ўзини эрталабдан таъқиб қилишганини айтади.

Тошкент вилояти маҳкамасидаги жараёнга боришидан хабар топган махсус хизмат ходимлари Рустамовнинг изидан тушишган.

Бошқа фаол Абдулло Тожибой ўғлига кўра, Ҳамза метроси олдида бир мардикорга маслаҳат бериб турганида, милиция ходими келиб унинг устидан шикоят борлигини айтган. Сўнгра Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига олиб боришган.

"Ҳеч қандай шикоят тушмаган менинг устимдан. Олти соат ҳеч нарсасиз ушлаб туришганидан кейин қўйиб юборишди. Мен улардан сабабсиз ушлаб келишгани учун ким кечирим сўрайди, дедим. Улар кечирим сўрашди",- дейди ҳуқуқ фаоли.

Абдулло Тожибоевнинг айтишича, ўнга яқин ҳуқуқ фаоллари, "Эрк" партияси аъзолари йиғилишидан махсус хизмат ходимлари хабар топишган ва бугунги ҳибсларни уюштиришган.

Шуҳрат Рустамовни эса Шайхонтоҳур туманидаги бўлимга етказишгани айтилади.

Бундан икки кун олдин ҳуқуқбон Шуҳрат Рустамов диний экстремизмда айбланаётган паркентлик йигитларнинг ота-оналарини ҳам қамаб қўйишгани ҳақида хабар берган эди.

Рустамовнинг айтишича, паркентлик ота-оналар Ўзбекистон Президентининг Дўрмондаги қароргоҳи яқинида норозилик намойиши ўтказмоқчи бўлганларида ушланади.

Адолат истаб чиққан кишиларнинг ҳимоясига отланган ҳуқуқ фаоллари маълум бир тушунтириш сўзларидан кейин қўйиб юборилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.