BBC navigation

МТС шикоятини кўриб чиқиш яна қолдирилган

Сўнгги янгиланиш 14 ноябр 2012 - 09:39 GMT

МТС вакиллари аппеляция йиғилиши нимага қолдирилганидан бехабар

13 ноябрда Ўзбекистон Олий Хўжалик маҳкаси МТСнинг лицензиясини олиб қўйилишига қарши шикоят аризасини кўриб чиқиши кутилаётган эди.

Бироқ кенгаш ҳайъати номаълум сабабларга кўра, яна қолдирилган.

Бундан олдин бир неча бор ҳайъат йиғилиши кейинги сурилган эди.

МТС вакилларига маҳкама томонидан кейинги йиғилиш қачон бўлиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

"Узметроном" сайти ўзининг ишончли манбаъсига таяниб ёзишича, маҳкама 20 ноябрда шикоятни кўриб чиқиши мумкин.

МТС расмийларига ҳайъат йиғилиши бошқа кунга кунга қолдирилганлиги белгиланган вақтга беш дақиқа қолганда билдирилган.

Бундан олдин 8 ноябр куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари маҳкамаси аппеляция кенгаши МТСнинг шўъба корхонаси "Ўздунробита" борасидаги шикоятини қисман қондирганлиги маълум бўлган эди.

Ўзбек томони билан МТС ширкати вакиллари ўртасида охирги ойларда кечган узоқ музокаралар кузатувчилар фикрича, МТСнинг Ўзбекистонга яна қайтиши мумкин, деган тахминларни пайдо қилади.

Тошкентдаги маҳкама Ўзбекистон учун кутилмаган қарорни берган - МТС ширкатига қарашли ҳиссаларни давлат фойдасига ўтказиш ҳукмини бекор қилган.

Бунинг эвазига МТСдан давлатга саккиз ой мобайнида 600 миллион доллар маблағ тўлаш талаб этилади.

Бироқ, "Ўздунробита"нинг тўрт ходимига нисбатан чиқарилган шартли қамоқ жазоси ўз кучида қолдирилган.

МТС ширкатининг Россиядаги вакиллари биз билан суҳбатда аппеляция кенгашининг ҳужжатлари билан танишгач бир қарорга келишларини айтишган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.