BBC navigation

Москвада ўзбекларни қулликда сақлаганларга қарши иш ёпилди

Сўнгги янгиланиш 15 ноябр 2012 - 16:09 GMT

Москва шаҳар Преображенский туманлараро прокуратураси Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларини қулликда сақлаганларга нисбатан ишни ёпиқ деб эълон қилган.

Прокуратуранинг қарорига қулликда сақлаган қозоғистонлик тадбиркор эр-хотин Сакен Муздибаев ва Жансулу Истанбековаларнинг ҳаракатида "озодликдан маҳрум қилиш" далиллари етарли бўлмагани асос қилинади.

Преображенский туман маҳкамаси дўкон эгалари одамларни 10 йил ноқонуний ушлаб, уларнинг меҳнатидан фойдаланиб келгани ҳақидаги далилларга эътибор ҳам қилмади,- деб айтган "Альтернатива" ҳаракатининг раҳбари Олег Мельников Би-би-сига.

Бироқ фаоллар бу жиноятда "эркинликдан маҳрум қилиш" ҳам, "қул қилиб ишлатиш" ҳаракатлари ҳам борлигидан прокуратуранинг қароридан таажубдалар.

Москва прокуратурасининг Интерфаксга билдиришича, жиноий иш очишни бекор қилган ҳакам ўз ваколатларидан келиб иш юритган.

Фаоллар прокуратура қарори бўйича шикоят аризаси беришганини маълум қилишади.

Москва шарқида икки ўзбекистонлик аёлни қулликда сақланган дўкон эгаларига нисбатан жиноий иш ўтган сешанба кун очилган эди.

Ўзбекистонлик Лайло Аширова ва Бакия Қосимова 2002 йилдан 2012 йил октябригача Гольяноводаги дўконда ноқонуний ушланиб, қулларча ишлатиб келингани маълум бўлган эди.

2002 йилда ҳам бу оила билан шундай иш содир бўлган. Дўкон эгасининг опаси Чолпан Истанбекова ҳам шунга ўхшаш иш бўйича маҳкамага тортилади.

Бутирский маҳкамаси Истанбековни беш йилга қамаган, бироқ у бир йилдан сўнг Путиннинг авфи орқали озодликка чиқади.

Россиялик фаол Анастасия Денисова бу каби ҳолатлар Россияда тез-тез содир бўлишини, бироқ камдан-кам ҳолларда "қулликда ишлатганлик" банди бўйича жиноий иш очилишини айтади.

Фаоллар Гольяноводаги қуллик бўйича жиноий иш очилишига ҳаракат қилишмоқда.

Шу мақсадда жамоатчилик вакиллари Россия Президенти Владимир Путин номига очиқ хат йўллаб, бу ишни шахсан назоратига олишини сўрашган.

Москвадаги озиқ-овқат дўконида ноқонуний ишлатиб келинган қозоғистонлик ва ўзбекистонлик одамлар ватанларига жўнаб кетишган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.