BBC navigation

'Ўзбекистон қийноқларни расман тан олмагунча аҳвол ўзгармайди'

Сўнгги янгиланиш 16 ноябр 2012 - 17:24 GMT
ЕБРРнинг 2003 йил Тошкентдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовдан қийноқларни қоралаш талаб қилинган.

ЕБРРнинг 2003 йил Тошкентдаги йиғилишида Президент Ислом Каримовдан қийноқларни қоралаш талаб қилинганди.

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси "Ўтюраклар Клуби" асосчиси Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатдаги систематик қийноқларга оид ички сиёсатини ўзгартирмас экан, Ўзбекистонда қийноқ ҳоллари камайишини кутиб бўлмайди.

Тожикистонда икки полиция зобити устидан қўзғатилган жиноят иши тергови тугатилиб, маҳкамага оширилган.

Тожикистон Жиноят Кодексига 2012 йил мартида махсус қийноқ банди киритилган.

Икки ой аввал ўспиринни калтаклагани учун бир полициячи 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Қийноқлар мунтазам қўлланилади, деб таърифланган Ўзбекистонда эса атиги 2-3 иш маҳкамагача етиб борган.

Тергов остидаги инсонлар ўлимига сабабчи, дея кўрилган Тошкентнинг собиқ Собир Раҳимов тумани милиционерлари ва Фарғона вилоят Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари қийноқ қўллаганлари учун жавобгарликка тортилганлар.

Шунингдек, тошкентлик милиционерларнинг Райҳон Соатованинг номусига тажовуз қилганлари жаҳон ҳамжамиятининг эътиборига тушган.

Бундан роппа-роса 10 йил илгари - 2002 йил ноябрида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистонга борган, 2003 йил баҳорида ўз ҳисоботини эълон қилган эди.

Тео ван Бовен Ўзбекистонда қийноқлар систематик қўлланади, деб айтган.

БМТ махсус маърузачиси ҳисоботидан кейин Ўзбекистон ҳукумати қийноқларга қарши махсус дастур қабул қилганини эълон қилган, бироқ ўша дастурдан кейин ўтган 10 йилда ҳам вазият ўзгармаганини айтишади фаоллар.

2003 йил майида Оврўпо Тикланиш ва Тараққиёт банки ўзининг йиллик мажлисини Тошкентда ўтказган, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қийноқларни расман қоралаши талаб қилинган эди.

Аммо Ўзбекистон телевидениеси тўғридан-тўғри эфирга узатган ЕБРР раҳбарлари мажлисининг очилиш маросимида Президент Каримов қийноқларни қоралашдан воз кечган эди.

Оврўпо банкининг ўша пайтдаги раиси, Британия Тараққиёт вазири Клер Шортнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига доир сўзлари Президент Каримовни ғазаблантирган, у инглиз тилидан рус тилига таржимоннинг овози келаётган қулоғидаги наушникни олиб ташлаган эди.

Шу йил мартида БМТнинг қийноқлар бўйича собиқ махсус маърузачиси Тео ван Бовен, Ўзбекистондаги қийноқлар вазияти учун Президент Ислом Каримовни жавобгарликка тортиш керак, деб чиқди.

Бугунги кунда Францияда истиқомат қилаётган таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, Ўзбекистонда қийноқлар "давлат сиёсатига айлантирилган.

Ўзбек милицияси ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари қийноқларни қўллаш йўли билан айбсиз инсонларнинг жиноят содир этгани ҳақидаги иқрорликларини қўлга киритишади.

"Диний экстремизм нима, терроризм нима эканини билмайдиган, давлатга қарши чиқиш нималигини тушунмайдиган инсонлар Ўзбекистонда диний экстремизм, диний терроризм моддалари билан айбланиб оммавий қамалишлари одатий ҳолга айланганини ҳаммамиз биламиз. Бу қилаётган кирдикорларини Ўзбекистон ҳукумати терроризмга қарши кураш деб кўрсатади ва халқаро терроризмга қарши курашдаги шерикларининг қўллаб-қувватловини қўлга киритиш учун ҳам диний эътиқоди мустаҳкам инсонларни оммавий қамайди", дейди Мўътабар Тожибоева.

бу ерга босинг Мўътабар Тожибоева билан суҳбат

Ўзбекистонда шу пайтгача ҳам милициянинг давлатдаги мақомини белгилаб бермаган қонун қабул қилинмаган.

Бугун айрим инсон ҳақлари фаоллари Октябр инқилобигача аталган номи - "миршабхона" деб атайдиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг номи милиция бўлиши керакми ёки полиция, буни ҳатто Ўзбекистон парламентининг икки палатаси вакиллари ҳам билишмайди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ушбу ҳолат ҳам милицияни амалда жавобгарликдан озод қилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.