BBC navigation

Тошкентда янги йилдан бошлаб йўлларга камералар ўрнатилади

Сўнгги янгиланиш 17 ноябр 2012 - 16:39 GMT

Тезликни кузатув камералари ўрнатилгач, ДАН ходимларига эҳтиёж камаяди

2013 йил январидан Тошкент шаҳрининг кўчаларига тезликни кузатувчи камералар ўрнатилиши мўлжалланмоқда.

Йилнинг иккинчи ярмидан бу усул вилоят марказлари ва республиканинг барча шаҳарларига қўлланилиши айтилади.

Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг вакили сўзларига кўра, йўлларда кузатув камераларига эҳтиёж катта.

Бу иш учун ҳукумат томонидан катта маблағ ажратилган.

Вазирлик вакилига кўра, бундан буён йўлларда автомашиналарнинг тезлигини текшириб, инспекторлар туришмайди.

Инспекторлар ўрнини видеокамералар тўлиқ эгаллаши кўзда тутилган.

Қатнов гавжум йўлларни патрул машиналари назорат қилиб туради.

Кузатув видеокамералари дунёнинг кўп мамлакатларидаги каби ишлайди.

Тартибни бузиб, тезликни оширган ҳайдовчининг машина рақами суратга олинади ва жарима уй манзилига жўнатилади.

Ўз вақтида тўланмаган жарима устига яна фоиз қўшилади.

Ички Ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, йўлларда қонунни бузганлар учун жарима миқдорининг оширилгани ҳозирнинг ўзида тартиббузарлар сони камайишига олиб келган.

Камераларнинг ишга туширилиши бу борада яна кўпроқ натижа бериши, йўл ҳаракати ҳодисаларини камайтириши мумкинлиги айтилмоқда.

Бироқ, Ўзбекистонда ДАН ходимлари томонидан тартибни бузмаган машина эгалари ҳам ушланиб, тез-тез жарима белгилаши сабабли, кузатув камералари ҳайдовчилар билан бирга ДАН ходимлари чўнтагига ҳам зарар келтириши табиий.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.