BBC navigation

Калугада Ўзбекистон фуқароси ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

Сўнгги янгиланиш 19 ноябр 2012 - 10:35 GMT

Россия ахборот агентликларининг хабар беришича, Калуга шаҳар милицияси махсус тиббий бўлинмасида 27 ёшли ўзбекистонлик ўзини осиб ўлдирган.

Ҳодиса 18 ноябр соат 3-6лар оралиғида юз бергани тахмин қилинмоқда.

Россия Ички Ишлар вазирлиги Калуга вилоят бошқармасига кўра, суиқасд пайтида ўзбекистонлик изоляторда ёлғиз ўзи бўлган.

Унга нисбатан Джержинский маҳкамаси томонидан "Хориж фуқаросининг Россия Федерациясига кириш ва яшаш талабларини бузганлиги" сабабли икки минг рубл жарима тўлаш ва Россиядан ватанига чиқариб юбориш жазоси қўлланилиши кўзда тутилиб, вақтинчалик сақлаш изоляторига юборилади.

Калугадаги махсус бўлинмадагиларга кўра, ушлаб турилган пайтда ўзбекистонлик ўзини атрофидагилар ва изолятор ходимларига нисбатан агрессив кайфиятда тутган. Шифокорлар унда руҳан носоғломлик белгилари кузатилганини айтишган.

Хабарда келтирилишича, марҳум 18 сентябрда ҳам у ўз жонига қасд қилишга уриниб, тозалаш воситаси бўлган суюқликни ичган. 11 ноябрда тиббий бўлинма ходимига нисбатан тан жароҳати етказгани айтилган. Бу факт айни пайтда ўрганилмоқда,- деган Калугадаги милиция ходими.

"Махсус бўлинма ходимлари бир неча марта ушлаб турилган кишига тиббий ёрдами кўрсатишган. Шу билан бирга уни нима асосда стационарга жойлаштирилгани аниқланмаган", дейилади милиция хабарида.

Биз бу ҳодиса юзасидан Москвадаги инсон ҳуқуқлари фаоли Баҳром Ҳамроевдан сўрадик. Унга марҳумнинг танишлари айтишича, меҳнат муҳожири бўлган ўзбекистонлик йигит милиция ходимлари томонидан қийноққа солинган ва зўрланган бўлиши мумкин.

Ҳақоратланган ва хўрланган ҳис қилган йигит ўзини ўлдирган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор. Россияда муҳожирларнинг ҳуқуқлари бўйича шуғулланадиган Баҳром Ҳамроев ўзбекистонлик йигитнинг ўлимига нима сабаб бўлганини ўрганишини айтади.

"Умуман муҳожирларнинг ҳуқуқлари Россияда айнан ҳуқуқ идоралари ходимлари томонидан тез-тез топталиши бор гап, дейди фаол.

Россия ахборот агентликларининг хабарига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Бироқ, муҳожирларнинг ўлими борасида очилган жиноий ишларда ҳақиқий айбдорлар топилиб жазоланиши Россияда жуда кам учрайдиган воқеа, дейди Баҳром Ҳамроев.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.