BBC navigation

Қонун устуворлигини таъминлаш рўйхатида Ўзбекистон баъзи соҳаларда охирги қаторларда

Сўнгги янгиланиш 29 ноябр 2012 - 10:58 GMT

Жаҳон бўйлаб қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида ҳаракатлар олиб борувчи мустақил нотижорий Жаҳон Адолат Лойиҳаси (The World Justice Project -WJP) учинчи бор ўз ҳисоботини чоп этди.

97 мамлакатдаги қонун устуворлиги даражаси турли кўрсаткичлар асосида ўрганилиб, Ўзбекистон бу кўрсаткичларнинг баъзилари бўйича рўйхатдаги охирги ўнликда бўлган мамлакатлар қаторидан ўрин олган.

The World Justice Project га кўра, қонун устуворлигини ўрнатиш инсонлар учун тенглик ва баробар имкониятлар яратиш йўлида муҳимдир.

"Қонун устуворлигисиз дори-дармонлар коррупция туфайли тиббий муассасаларга етиб бормайди, аёллар ўз ҳуқуқларидан бехабар қоладилар, инсонлар жиноий амаллар оқибатида ўлдириладилар ва бизнеслар таъмагирлик хавфига юз тутадилар".

The World Justice Project нинг 2012 йилги рўйхатига киритилган ҳар бир мамлакатда қонун устуворлигини намойиш этувчи 48 кўрсаткич ўрганиб чиқилилган.

Улардан асосийлари ҳукумат таъсири ўлчамлари, коррупция даражаси, хавфсизлик ва тартиб, аслий инсон ҳуқуқлари таъминланганлиги, ҳукумат ошкоралиги ва адлия тизими сифатига эътибор қаратилган.

Рўйхатни тузишда қатор ҳисоботларни кўриб чиқиш билан бирга 97 минг инсон ва 2 ярим минг мутахассис иштирок этган.

Муаллифларга кўра, бу рўйхат ҳар бир мамлакатга қонун устуворлигини таъминлаш соҳасида ўзининг заиф ва кучли томонларини аниқлаб, раҳбарларга бу йўналишда илгари силжиш имконини яратади.

The World Justice Project га кўра, инсонлар кундалик равишда юз тутишлари мумкин бўлган амалий вазиятлар кўриб чиқилган.

Масалан фуқаро ҳукумат расмийсига пора беришга мажбур бўлмасдан турли хизматлардан баҳраманд бўлиш имконига эгами, қўшнилар ёда ширкатлар ўртасидаги тортишувлар мустақил арбитраж томонидан тинч ва камҳаражатли йўлда ечилиши мумкинми, инсонлар ўз кундалик ҳаётларини милиция ходими ёда жиноий унсур томонидан таҳқир хавфисиз ўтказа оладими, каби кўрсаткичлар назарга олинган.

Ҳисоботда қонун устуворлиги муҳимлигини намойиш этиш учун қатор мисоллар келтирилган.

Бизнес оламида: Тасаввур қилинг бир сармоядор хорижий давлатдаги табиий захирларга ўз сармоясини ётқизмоқчи. Агарда бу давлатда коррупция авжига чиққан, ҳусусий мулк ҳақидаги қонунлар яхши ишлаб чиқилмаган ва эришилган контрактларни амалга ошириш мушкул бўлса сармоядор бу қадамга боришдан аввал обдон ўйлаб кўриб, иккиланишига олиб келади.

Давлат сектори томонидан молияланган лойиҳалар бобида: Иқтисоднинг ўсиши ва жамиятнинг самарали йўлда фаолият қилиши учун ишончли ва хавфсиз инфраструктура ва бинолар ўта муҳимдир. Лекин давлат сектори томонидан молия ажратилувчи лойиҳаларда порахўрлик авж олгани ва ноқонунуий "қайтарма фоиз"ларнинг мавжудилиги ҳаққоний ширкатларни бу соҳадан юз ўзгиришларига олиб келади.

Ҳисоботнинг Ўзбекистон ҳақидаги бобида мамлакат ўз фуқаролари учун тартиб ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида анчайин илғор эканлиги айтилган. Бу соҳада Ўзбекистон саккизинчи ўринда экан.

"Лекин хавфсизликни таъминлаш аслий инсон ҳуқуқлари, сўз ва матбуот эркинлиги, шахсий эркинликларни шафқатсиз равишда чегарлаш ҳисобидан кечмоқда, дейилади ҳисоботда.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бобида Ўзбекистон рўйхатдаги 97 мамлакат ичида 95- ўринда.

Ҳукуматнинг ошкоралаги ёда ҳукумат фаолиятини текшириш имкони соҳасида эса Ўзбекистон қолган ҳамма бошқа даватлардан ортда.

Ўзбекистон адлия ва қонун чиқарувчи органлари мутлақо ҳукумат назорати остида ва ҳамма давлат ташкилотлари коррупцияга ботган, дейилади The World Justice Project нинг 2012 йилги ҳисоботида.

Лекин Ўзбекистон қонунларни тадбиқ қилиш ва фуқаровий адолат бобида ўз минтақавий қўшниларига нисбатан яхшироқ мавқеда экан.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.