BBC navigation

Ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева маҳкамага ариза ёзган

Сўнгги янгиланиш 1 декабр 2012 - 09:50 GMT

Қарши шаҳридан келаётан хабарларга кўра, маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоли Гулшан Қораевага кўрсатилаётган таъқиблар тўхтамаяпти.

Олдинроқ, ҳуқуқ фаоли оиласига бўлаётган босимлар учун 1 декабр куни келинойиси Зилола Пўлатова ва 100-ёшли бувиси Бибисулов Алимардонова билан бирга Қаршидаги ҳокимлик биноси олдида пикет ўтказишларини маълум қилган эди.

Гулшан Қораева маҳкамадан ёлғиз ўзини суд қилишларини сўраган.

У оиласи ва яқинларига бўлаётган босимлар унинг ҳуқуқбонлик фаолияти билан боғлиқ экани, шу йўл билан ўзининг овозини ҳукумат ўчиришни истаётганини айтиб келади.

Хабарларга кўра, ҳуқуқ фаоли бугун маҳкамага ариза билан мурожаат этган.

Унда Қарши шаҳар ИИБ терговчиси 2012 йил 24 сентябр куни Гулшан Қораевани ўз қўшниси ва унинг қизини интернет орқали ҳақорат қилганликда айблаб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139 "туҳмат" ва 240 моддаси "ҳақорат қилиш" моддалари билан жиноий иш қўзғани қонун талабларига мос келмаслиги айтилади.

Гулшан Қораева айбланаётган ҳар иккала моддада ҳам терговчи хизмат ваколатларидан фойдаланиб, ўзига ноҳақ иш очилганини мисоллар орқали келтирган.

Бу иши билан терговчи Жиноят кодексининг 396 моддасида кўрсатилган талабларни бузганлигини айтмоқда.

Гулшан Қораева аризасида судга мурожаат қилиб, ўзига нисбатан очилган жиноий ишни тўхтатилишини сўраган.

Биз ҳуқуқ фаолининг ўзи билан боғланганимизда, милиция ходимлари бугун уларга ҳокимият биноси олдида норозилик акцияси ўтказишга рухсат бермаганини билдирди. Унинг айтишича, кўп сонли машиналар билан унинг уйи ўраб олинган.

Шундан сўнг фаол маҳкамага шикоят аризаси билан мурожаат этишга қарор қилади. Аризани ҳам почтага милиция ҳамроҳлигида ташлаб келган.

Маҳаллий расмийлар Қораеванинг ушбу аризасига ҳали бирор изоҳ беришмаган.

Гулшан Қораевага қарши иш

Ҳуқуқ фаоли ўзи, акаси Санжар Қораев ва унинг хотини Зилола Пўлатоваларга очилган иш йўқ жойдан ўйлаб топилганини айтади.

Унга кўра, қўшниси Ойдин Ортиқова ва Барно Адабоевалар Қораеваларнинг уйи олдидаги дарахт шохларини синдириб, атайлаб жанжал чиқаришади.

Она ва бола қўшниларнинг ҳаракатига муносабат билдирган Қораевлар оиласига тез орада Ўзбекистон Жиноят Кодексининг "туҳмат" ва "ҳақорат қилиш" моддалари бўйича жиноий иш очилган.

Гулшан Қораева Қашқадарёдаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи, мансабдорларнинг ноқонуний амалларини танқид қилиб, аҳолининг газ ва ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари ва бошқа кўплаб муаммоларини ёритиб келаётган фаол ҳисобланади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.