BBC navigation

Немис мухолифати Каримов тузумига ортиқча пул бермасликни талаб қилмоқда

Сўнгги янгиланиш 2 декабр 2012 - 11:55 GMT

Олмония парламентида Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишда ҳарбий юклар учун Ўзбекистонга тўланадиган маблағ устида баҳслар бошланган.

Немис мухолифати бу мақсадга мўлжалланган миллионлар қаттиқ назорат қилинишини истайди.

Олмония ҳукумати Афғонистондаги қўшинларини кейинги 15 ойда 1300 ҳарбийгача қисқартиришни режалаштирилган. Айни пайтда Афғонистонда 4600 немис ҳарбийлари мавжуд бўлиб, 2014 йилгача уларнинг ҳаммаси чиқарилиши керак.

Қолган вақт ичида Олмония Афғонистонга 10 йил давомида олиб борган ҳарбий жиҳозларини кўчириши, бунга эса 1700 техника ва 6000 денгиз контейнерлар керак бўлиши айтилади.

Олмония ҳарбийларининг фикрича, юкларни олиб чиқиш учун энг қулай йўл бу "Шимолий йўналиш" ҳисобланади.

Эрон орқали йўналиш сиёсий сабабларга кўра ёпиқлиги, Покистон йўли тиғиз ва хавфлилиги боис, "Шимолий йўналиш" немислар учун энг мақбул ва муҳими хавфсиздир.

Немис юклари Мозори Шарифдаги базадан Ўзбекистонга, ундан кейин темир йўл орқали Қозоғистон ва Россиядан Болтиқ денгизига ўтказилиши мўлжалланади.

Бу йўналиш орқали касалхона ва ошхона жиҳозлари, шунингдек, прожектор чироқлари олиб чиқилади. Ҳарбий юклар, транспорт воситалари ва қуроллар фақат ҳаво орқали ташилади.

Келишувга биноан, бу мақсадлар учун Термез аэродромидан фойдаланилади.

Россиялик кузатувчиларга кўра, Ўзбекистоннинг ОДКБга аъзолиги тўхтатилиши тасодиф эмас, бу ташкилот уставига кўра, хорижий ҳарбий базалар аъзо мамлакат ҳудудидан фойдаланиши тақиқланади.

Уларнинг айтишича, немислар энди бемалол Тошкент билан Термез аэродромидан фойдаланишга келишишлари мумкин, фақат бунинг учун Каримов режимини моддий томондан қониқтира олишса бас.

Термез қирғиз Манасидан фарқли Ўзбекистоннинг ўз аэропорти ҳисобланиб, бу борада бошқа муаммолар туғилмайди.

Бироқ, Олмонияда ҳамма ҳам Мудофаа вазирлигининг режаларидан қониқаётгани йўқ.

"Олмониянинг ташқи сиёсати манфаатлари" учун Тошкент билан келишилган транзит шартномасининг сир тутилиши мамлакатдаги сиёсий мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг танқидларига учрамоқда.

Фақат шуниси маълумки, 2005-2009 йиллар Мудофаа вазирлиги томонидан "қўшимча ҳаражатлар" учун 68 миллион евро ажратилган бўлса, 2010 йилдаги янги келишувга биноан Тошкентга бериладиган йиллик тўлов 16 миллион еврони ташкил қилади.

Бироқ олмониялик сиёсатчилар мамлакат расмийлари Афғонистондаги юклар учун Тошкент билан бундан қимматроқ нархга келишилганига ишонади.

Шу сабабли немис мухолифатига кўра, манфаатлар нуқтаи назаридан ҳам Олмония Каримовнинг ҳозирги сиёсатини танқид қилишдан тийилиб турибди

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.