BBC navigation

Парижда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан боғлиқ илк маҳкама

Сўнгги янгиланиш 4 декабр 2012 - 12:13 GMT

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоларининг сўнгги йилларда Афғонистон шимолида фаоллашгани кузатилади

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини молиялашга алоқадорлик гумони билан Франция пойтахтида 10 киши устидан маҳкама жараёни бошланган.

Судланувчилар аксариятининг туркийзабон эканликлари айтилмоқда.

Улар Нью-Йорк ва Вашингтонга қарши уюштирилган 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари ортиданоқ Ўзбекистон Исломий Ҳаракати учун пул йиққанликда гумон этилишмоқда.

Айбланувчиларнинг айнан қайси давлат фуқаролари эканликлари очиқланмаган.

Аммо, аён бўлишича, уларнинг барчаси 2008 йилда Франция, Олмония ва Голландияда ўтказилган полиция рейдлари чоғида қўлга олинишган.

Айбланувчиларнинг бир-бирларига қанчалик алоқалари бўлгани ҳам маълум эмас.

Агар, ҳакамларнинг сўзларига қаралса, бу - Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан боғлиқ Францияда бўлиб ўтаётган илк маҳкама жараёнидир.

Икки айбланувчининг ҳимоячилари эса, Associated Press ахборот агентлигига берган суҳбатларида мижозларига қўйилаётган айбларни рад этишган.

Ҳимоячиларга кўра, улар Қурбон Ҳайитида қурбонлик келтириш мақсадида қўй сотиб олиш каби гуманитар ишлар учун пул йиғаётган бўлишган.

Айбланувчилар, яна шунингдек, Туркиядаги Мустафо Камол Отатурк мақбарасини нишонга олмоқчи бўлган исломий жангарилар билан алоқадорликда ҳам айбланишмоқда.

Шу йил май ойида эса, Олмония маҳкамаси асли афғонистонлик олмон фуқаросини "Ўзбекистон Исломий Ҳаракати"га аъзоликда айбдор деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этганди.

37 яшар Аҳмад Вали Сиддиқий Оврўпо ҳудудида ҳаракатнинг яқин иттифоқчиси сифатида кўрилувчи "Ал-Қоида" тармоғининг шохобчаларини ташкил этишни режалагани ва гуруҳнинг Олмониядаги вакилига айлангани айтилганди.

Шу йил октябр ойида АҚШ Молия вазирлиги ҳам Толибон ҳаракати, шунингдек, Покистон ва Афғонистондаги бошқа жангари ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини молиявий дастаклашда гумон қилинган уч шахсга қарши жазо чоралари жорий этганди.

Покистондан туриб фаолият олиб борган Мавлавий Адам Хон Ачекзай, Амир Али Чаудҳри ва Қори Айюб Баширга тегишли банк ҳисоблари музлатилган ва америкаликларни улар билан ҳар қандай кўринишдаги молиявий ёки тужжорий ҳамкорлик қилишлари ман этилганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.