BBC navigation

Сенат Британияга ҳам Ўзбекистон ҳаво ҳудуди истифодасига рухсат берди

Сўнгги янгиланиш 7 декабр 2012 - 10:13 GMT

Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси Британияга Афғонистондаги қўшинлари ва техникасини олиб чиқишда Ўзбекистоннинг ҳаво ҳудудидан фойдаланишига рухсат берадиган икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги битимни ратификация қилган.

5 ва 6 декабр кунлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Бу мажлисда қатор қонунлар билан бирга Ўзбекистон конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон этилди.

Ўзбек сенаторлари Британия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида 5 сентябрда имзоланган шартномани ҳам ратификация қилганлар.

Афғонистондаги хорижий қўшинларни олиб чиқишнинг муддати этиб 2014 йил белгиланган, шу муносабат билан АҚШ, Британия ва бошқа НАТОга аъзо давлатлар сиёсатчилари Ўзбекистон раҳбарияти билан музокараларни бошлаганлар.

Шу йил бошида Британия Мудофаа вазири Филипп Хаммонд Тошкентга сафар қилган эди.

Шундан кейин Британия Мудофаа вазирлигининг икки ҳайъати ҳам Ўзбекистон расмийлари билан учрашдилар.

Ўзбек сенаторлари август ойидаги мажлисида АҚШ билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги худди шундай келишувни ратификация қилган эдилар.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.