BBC navigation

Мухолифат фаоли Малохат Эшонқулова хибсга олинган

Сўнгги янгиланиш 8 декабр 2012 - 10:53 GMT

Хабарларга кўра, кеча 7декабр соат 16 ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан журналист ва мухолифат фаоли Малоҳат Эшонқулова ҳибсга олинган.

Малоҳат Эшонқулова ва "Бирдамлик " ҳаракати аъзолари биргаликда бугун Конституция куни муносабати билан пикет ўтказишни режалаштиргани хабар қилинган эди.

Фаолнинг турмуш ўртоғи Аваз Фозиловнинг бизга айтишича, кеча кечки пайт Малоҳат Эшонқулова хавфсизлик ходимлари томонидан ушлаб олиб кетилган.

"Малоҳат қизим билан Оқдарёда, онасининг уйида бўлишган. Кечга яқин хотиним жиянини Тошкентга кузатиш учун Самарқанд-Тошкент трассасига чиқади. У ерга тўртта машинада етиб келган ДАН ва милиция ходимлари Малоҳатни машинага миндириб Самарқанд вилоят Ички Ишлар бўлимига олиб кетишади",- дейди Аваз Фозилов.

Унинг сўзларига биноан, ички ишлар бўлимида Малоҳат бир неча соат давомида сўроқ қилинган. Тинтув қилиниб, ёнида мавжуд техник жиҳозлари, телефони олиб қўйилган.

Эшонқулованинг турмуш ўртоғи милиция ходимлари ўзининг 16 ёшли қизига қилган қўпол муомаласидан қаттиқ ранжиганини айтади.

Фозиловнинг билдиришича, кичкина қизи бувисига қараб ўтирган жойида милиция ходимлари томонидан олиб кетилиб сўроқ қилинган.

Кеча соат еттиларда уйига қайтган Малоҳат Эшонқулова орадан икки соат ўтгач, маҳалла қўмитаси вакиллари ва миллий хавфсизлик ходимлари томонидан яна олиб кетилади.

Бир пайтнинг ўзида Эшонқулованинг турмуш ўртоғини ҳам Самарқанд туман Ички ишлар бўлимига олиб бориб сўроқ қилишади ва бироз ўтгач қўйворишади.

Фозилов хотинининг қаердалигини милиция ходимларидан сўраганида, улар ҳеч нарса билмасликларини айтишган.

Шундан сўнг Аваз Фозилов Самарқанд вилоят Ички ишлар бўлимига ҳам суриштириб боради, бироқ у ердан ҳам ҳеч қандай маълумот ололмаган.

Аваз Фозилов айни пайтгача хотини ва қизининг қаердаликлари номаълум қолаётганини билдирди.

Бундан олдин ҳам Малоҳат Эшонқулова ўзига милиция ходимлари томонидан кузатув ва босимлар бўлгани, касби тақозосига кўра тўплаган маълумотлари олиб қўйилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг собиқ ходими Малоҳат Эшонқулова айни пайтда "Бирдамлик" ҳаракатининг аъзоси ҳисобланиб, жамиятда мавжуд ноқонуний кўринишларга қарши норозилик акциялари уюштириб келади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.