BBC navigation

"МТС янги йилдан Ўзбекистонга қайтиши мумкин"

Сўнгги янгиланиш 14 декабр 2012 - 11:42 GMT

Ўзбекистондаги интернет нашрларининг хабар тарқатишича, кейинги йил бошидан Россиянинг МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси "Ўздунробита" ўз фаолиятини қайта бошлаши мумкин.

12 декабрда давлатлараро йиғилишда қатнашиш учун Ўзбекистонга келган Россия федерацияси ҳукумат бошлиғи ўринбосари Дмитрий Козак президент Ислом Каримов билан ҳам учрашган.

"Узметроном"сайтининг ёзишича, 13 декабрдаги тор доирадаги музокараларда МТС масаласи муҳокама қилинган.

Хабарларда Россия делегацияси "Ўздунробита" ширкати ўз фаолиятини январ ойида қайтадан йўлга қўйиши ҳақида ижобий жавоб олгани айтилмоқда.

Бундан олдин Ўзбекистон Олий Хўжалик маҳкасида МТСнинг лицензиясини олиб қўйилишига қарши шикоят аризасини кўриб чиқиш бир неча марта қолдирилган эди.

Шикоят аризасини кўриб чиқиш қайта-қайта ортга сурилиши ҳам МТСнинг Ўзбекистондаги фаолиятини тиклаш борасидаги ўзаро музокараларга боғлиқлиги тахмин қилинади.

МТСнинг Россиядаги вакиллари бу борада аниқ изоҳ беришмаган. Маҳкама ҳужжатлари билан танишиб чиқмагунча фикр билдиролмасликларини айтишганди.

2012 йил 8 ноябр куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари маҳкамаси аппеляция кенгаши МТСнинг шўъба корхонаси "Ўздунробита" борасидаги шикоятини қисман қондирганлиги маълум бўлади.

Ўзбек томони билан МТС ширкати вакиллари ўртасида охирги ойларда кечган узоқ музокаралар кузатувчилар фикрича, МТСнинг Ўзбекистонга яна қайтиши мумкин, деган тахминларни пайдо қилган.

Шунингдек, Тошкентдаги маҳкама Ўзбекистон учун шу пайтгача кутилмаган қарорни берган - МТС ширкатига қарашли ҳиссаларни давлат фойдасига ўтказиш ҳукмини бекор қилган.

Бунинг эвазига МТСдан давлатга саккиз ой мобайнида 600 миллион доллар маблағ тўлаш талаб этилади.

Бироқ, "Ўздунробита"нинг тўрт ходимига нисбатан чиқарилган шартли қамоқ жазоси ўз кучида қолдирилган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.