BBC navigation

Гулшан Қораевага қарши маҳкама иши тўхтатилган

Сўнгги янгиланиш 18 декабр 2012 - 17:29 GMT

Қарши шаҳар маҳкамаси инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулшан Қораевага қарши иш ёпилганини маълум қилган.

Бу борадаги ажримда айтилишича, Гулшан Қораевага Ўзбекистон Сенати янги амнистияси қўлланилган.

"Гулшан Қарши шаҳар ички ишлар бўлимига чақирилган ва ўша ерда унга қарши очилган жиноят иши тўхтатилаётганини маълум қилишган", дейди ҳуқуқ фаолининг ҳозир Оврўподан бошпана топган акаси Тўлқин Қораев.

Аммо, Тўлқин Қораевга кўра, бу ҳолат Гулшаннинг оқланганини англатмайди.

"Шу боис, иш ҳали давом этади. Гулшаннинг гапига кўра, қарорга қарши шикоят аризаси берилади", дейди у.

'Гулшан Қораевага қарши амнистия у оқланганини англатмайди'

Журналист Тўлқин Қораевга кўра, бу ҳолат Гулшан Қораева оқланганини англатмайди. Шунинг учун, у ҳукмга қарши шикоят аризасини беришни режаламоқда.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

2012 йил сентябрида ҳуқуқ фаоли ўз қўшниси ва унинг қизини интернет орқали ҳақорат қилганликда айбланган ва унинг оиласига қарши Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 139 "туҳмат" ва 240 моддаси "ҳақорат қилиш" моддалари билан жиноий иш қўзғалганди.

Гулшан Қораевага ўзига қарши айбловларни рад этган ҳамда оиласи ва яқинларига бўлаётган босимлар унинг фаолияти билан боғлиқ эканини айтиб келади. У яқинда маҳкамага ариза билан мурожаат этган.

Унда Қарши шаҳар ИИБ терговчиси 2012 йил 24 сентябр куни Гулшан Қораевани ўз қўшниси ва унинг қизини интернет орқали ҳақорат қилганликда айблаб, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 139 "туҳмат" ва 240 моддаси "ҳақорат қилиш" моддалари билан жиноий иш қўзғани қонун талабларига мос келмаслиги айтилганди.

Қашқадарёлик фаолга қарши тазйиқлар жорий йилнинг май ойидан бошланган.

Гулшан Қораева 5 май куни Миллий Хавфсизлик Хизматига жосуслик қилишга рози бўлмагани ҳақида мақола эълон қилиши ортидан, кўчада унга қатор ҳужумлар ва таҳдидлар қилинган.

Бундан ташқари унинг уйи деворига номақбул сўзлар ёзилиб, уятсиз суратлар ҳам чизиб кетилган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Гулшан Қораева билан боғлиқ ҳолатга бефарқ қарамасликка чақирганди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.