BBC navigation

Янги йил байрами ва аёзли кунлар Ўзбекистонда йўл ҳаққини оширди

Сўнгги янгиланиш 20 декабр 2012 - 16:17 GMT

Байрам кунлари ҳамма нарсанинг, жумладан йўл ҳаққининг ҳам ошиши Ўзбекистонда одатий ҳол.

Байрамни яқинлари ва оила аъзолари даврасида кутишни хоҳлайдиганлар кўпайиши сабабли Тошкентдан вилоятларга бориш учун йўл ҳақлари кескин ошиши кузатилган.

Тошкентдан жанубий вилоятларга ёки Фарғона водийсига бориш учун илгари 20-25 минг тўлаб келинган бўлса, шу кунларда таксиларнинг нархи бир кишига 100 минг сўм, автобус ҳаққи ҳам қариийб шундайлиги айтилмоқда.

Қашқадарёлик талаба йигитнинг айтишича, укаси билан уйига бормоқчи бўлса 200 мингдан ортиқ пул керак бўлиши сабабли, ота-онаси уларга Тошкентда қолиб байрам қилишларини маслаҳат беришган.

Бундан ташқари қор ёғиб, йўлларнинг музлаши ҳам автомашина ҳайдовчиларига нархни оширишга яхши баҳона бўлган."Ҳозир 70 -80 минг таксичилар учун арзон бўлиб қолди", деб айтади яна бир йўловчи.

"Шаҳарлараро таксилар қатнови учун самолётга бериладиган нархни сўрашмоқда. Яхшиси самолётда уйга борган маъқул. Бироқ самолётга ҳам чипталар қолмаган", деб ёзади Facebook тармоғи фойдаланувчиларидан бири.

Нархларнинг осмонга сапчиганига қарамай такси ва автобусларга чиқадиган йўловчиларнинг сони етарли. Поезд чипта нархларининг баландлигидан ташқари жўнаш вақтининг ноқулайлиги йўловчиларнинг қиммат бўлишига қарамай, такси ва автобусларни танлашига тўғри келмоқда.

Аслида байрам кунлари автобус ва маршрутли таксиларнинг нархи доимо баланд бўлиши янгилик эмас. Шу сабабли бундай кунларда йўлга чиқадиганлар ё иши жуда зарурлар ё чўнтаги нархни кўтарадиганлардир.

Йўл ҳақининг ошишига шунингдек ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида бензин йўқлигига ҳам сабаб бўлгани айтилади.

Сўнгги ойларда бензин тақчиллиги Ўзбекистондаги аксарият ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида узундан-узун навбат пайдо бўлишига олиб келган.

Ўзбекистон аҳолиси ойлик иш ҳақларининг тез-тез ошишига ва унинг орқасидан албатта нарх-навонинг кўтарилишига оддий ҳолдек қарашга ўрганиб қолгани каби , байрам кунлари йўл ҳаққининг кўтарилишини ҳам шундай босиқлик билан қабул қилган.


Xalq bosiqligi - qo'rqoqlik emas... Ular o'zlarining bolalari va yaqinlarini o'ylashadi. Bu tizimda omon qolish uchun yo jim bo'lasiz, yo tinchitishadi...

sher nazarov, Гулистон

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.