BBC navigation

Мираброр Усмонов Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти этиб сайланган

Сўнгги янгиланиш 30 декабр 2012 - 10:04 GMT

29 декабр куни Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтган, унда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти, Сенатор Мираброр Усмонов қўмита президенти этиб сайланган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Бош ассамблеяси мажлисида Бош вазир Шавкат Мирзиёев иштирок этган.

Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси раҳбариятининг ўзгартирилиши 2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбек спортчиларининг иштироки билан боғлиқ, Президент Ислом Каримов Лондон олимпиадаси натижаларидан қониқмаган.

Лондон Олимпиадаси Ўзбек спортчилари учун гимнастикачи Луиза Галиулинанинг допинг текширувидан ўтолмагани нохуш хабари билан бошланди.

Олимпиададан уч ой ўтиб эса ўзбекистонлик курашчи Сослан Тигиевнинг ҳам бронза медалини олиб қўйишга қарор қилинди.

Шундан сўнг ўзбекистонлик спортчиларнинг ХХХ Лондон олимпиадасидаги ютуқлари 1 олтин ва 2 бронза медаллари бўлди.

Шу пайтгача Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг президенти лавозимини Малик Бобоев эгаллаб келган.

Ўзбекистон Футбол Федерациясидан хабар қилишларича, Мираброр Усмонов федерация президенти сифатида ҳам фаолиятини давом эттиради.

Жаноб Усмонов 2006 йилдан буён Ўзбекистон Футбол Федерациясига раҳбарлик қилиб келади.

65 ёшли Мираброр Усмонов 1990 йилда Ўзбекистон Савдо вазири бўлган, мамлакат мустақиллигидан сўнг “Ўзбексавдо” компаниясини бошқарган.

У 1994 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган, Ўзбекистон ҳукуматида савдо масалаларини бошқарган.

2005 йилда Ўзбекистонда икки палатали парламент жорий этилганидан буён Ўзбекистон Президенти тавсияси бўйича тайинланадиган сенаторлардан бири.


Али, Тошкент, Ҳа ишлавоммиз деб билдириб кўйишибдиде номларни ўзгартириб,ундан кўра иқтисодий ислоҳотларни бошламийдими бу Каримов, Мок, Уфф демасдан, ҳаммаси давлат пулини еб ётади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.