BBC navigation

Юлдуз Усмонованинг янги қўшиғи муҳим хабарга айланди

Сўнгги янгиланиш 13 январ 2013 - 13:56 GMT

Ўзбекистонлик машҳур қўшиқчи Юлдуз Усмонова "Гулисан" деб номланган янги қўшиғини эълон қилган.

Ва бу қўшиқ ижтимоий тармоқлардаги энг қизғин баҳсу-мунозараларга сабаб бўлаётган асосий мавзуга айланган.

Юлдуз Усмонова - Гулисан

Юлдуз Усмонованинг "Гулисан" қўшиғи

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Айрим хабарларга кўра, бу қўшиқ Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага бағишланган.

Шунинг учун ҳам муҳокамаларда айримлар Юлдуз Усмоновани маддоҳликда айбламоқдалар, айримлар эса қўшиқчини олқишламоқдалар.

Юлдуз Усмонова мустақил Ўзбекистоннинг энг машҳур қўшиқчиси ва 2005 йилгача мамлакат мустақиллиги байрамининг Тошкент марказидаги асосий тантаналари унинг қўшиғи билан якунланар эди.

Бугунги кунгача ҳам Ўзбекистон мустақиллиги тантанасининг якуний қўшиғи ижрочиси сараланиб танланади ҳамда бу нарса қўшиқчининг Ўзбек санъат оламида тутган ўрни ва раҳбариятнинг қанчалар ардоғида эканининг белгиси деб ҳам кўрилади.

Бироқ кейин Юлдуз Усмонованинг давлат телеканалларида чиқишлари тақиқланди ҳамда у Ўзбекистон концерт саройларида концерт бермай қўйди.

Ҳали 1990 йиллардан Юлдуз Усмонова ҳар йили баҳорида Тошкентдаги собиқ "Халқлар Дўстлиги" саройида ўн кунлаб концерт ташкил этар, бу концертларга чипта сотиб олиш қийин бўлиб қоларди.

Юлдуз Усмонова "Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетипти" деган гаплар тарқалди.

Охирги йилларда Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари Туркиядаги хит-парадларнинг тепасини эгаллади.

Би-би-си билан суҳбатда Юлдузхоним бу ерга босинг Ўзбекистондан Туркияга кетиб қолгани ҳақидаги гапларни рад этди.

Сўнгги икки йилда Юлдуз Усмонованинг Гулнора Каримова ташкил этган тадбирларда кўп кўринаётгани яна машҳур қўшиқчининг "Ўзбек саҳнасига қайтиши учун йўл очиши" ҳақидаги фикрларга ҳам сабаб бўлган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

joha, Olmaota

Демак бу йил Юлдузнинг баҳордаги концертларига яна старт бериларканда,Табриклайман!

Muxlis, Uzbekiston

Эҳ Юлдуз,Юлдуз! Нималар қилиб қўйдингиз-а?

Abdulla, Germany

Уяте Юлдуз опахон, сиздан буни кутмагандик! Ҳафсалани пир қилдингиз.

Lolaxon, Andijan

Bu qo'shiqninig original musiqasi Tarkanga tegishli ekanini hisobga olsak, Yulduzxon Googoshani yangi muzikaga arzitmabdi, bu bir. Bir uq bilan ikkita quyonni urmoqchi bulibdi, bu ikki. Ana bumasa.

Моҳигул, Тошкент

Юлдузхоним бу қўшиқни айтиб яна аввалги рейтингларини қайтариб олмоқчи бўлсалар адашадилар. Афсус поезд узоқларга кетиб бўлган. Қайтага айтмай турсалар, ҳар ҳолда баъзи бирлардан ажралиб турган эдилар. Ҳозир ўша пахтачиларнинг бири бўлиб қолдилар холос.

Насриддин, Russia

Юлдуз Усмоновани шунчалик маддоҳлик қилишига жиддий сабаб бўлган бўлиши керак. Яъни катта саҳнага қайтишга аниқ ваъда берилган. Лекин Юлдузхон йиллаб йиққан обрўсини бир пул қилди. Отасига атаб қўшиқ ёзса ҳам бир нави эди. Наҳотки одам мансаб, сохта обрў учун шунчалик паст кетса. Юлдуз ҳафсаламни бир пул қилди.

Расулжон, Киргизистон Ош

Рахмат отасига хам кизига хам яшасин

Baht Hasan

Олдин билайлик кейин фикр юритайлик.... дарров критикага ўтмасдан

Фаррух, Москва

Ким нима деса десину, Юлдуз Усмонова ўзбек санъатига энг кўп хизмат қилиб келмоқда. Қаерда бўлмасин, Гули қўшиғини айтиб ажаб қилибди. 2010 йили қирғизларнинг қилган жиноятларига қўшиқ айтганда ҳам тошлар отишди. Ҳозиргача ҳеч ким бундай қўшиқ айтишга журъат қилолмайди. Тассанно Юлдузхоним, бор бўлинг биз мухлислар ва ўзбек халқининг бахтига.

Kamron, Istanbul

Yulduz ahir qoshiqchi, kim haqida, nima haqida ashula aytishi unga havola! Xohlasa, kerak bo'lsa dushmanini to'yiga ham borib ashula aytadi - bu uning yol'giz daromad manbaiku ahir. G.K pul to'lagan bo'lsa nima qibdi, kuylab beradiyam...

UAE, Dubai

Krasivya pesnya poluchilos. Ludi, ne nado sudit eto.

johnny, london

Нима, бу қўшиқ зўр чиқибди, Гули деган исмли қизлар тўлиб-тошиб ётибди. Молодец, Юлдуз опа, энди бир Джонни деган қўшиқ айтиворинг, кўрамиз булар нималар деб ёзворар экан.

Muhlisss, chetdan

Yulduzxon men uchun shunchalik obrusi balandki hatto Karimov nomiga bag'ishlab aytganda ham muhabbat bilan tinglaganman. Qizini aytib o'tgan bo'lsa aytibdi, artistni ishi shunaqa, hohlagan qo'shig'ini aytsin, haqiqiy artist shunaqa bo'ladi. Kerak bo'lsa Gitler rolini o'ynaydi, kerak bo'lsa Stalinni! Zherar Depard'e obrusi tushib ketgani yoq Rossiya fuqorosini olib!

Fayzulloxbek , Marg'ilon

Musiqasi TARKANga tegishli. Lekin qo'shiq yahshi chiqqan. Yulduzgayam o'zimgayam omad!

Дилшод Самарқандий, Самарқанд

Ассалому алайкум Юлдуз Иброҳимовна!

Саволим шуки, янги қўшиғингизни эшитиб кўрдим, хафа бўлмангу 4-5 йил аввалги Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари каби таъсирчанлик даражаси унча ҳам сезилмаган. Маълум бўлишича Сиз бу қўшиқни Гулнора Каримовага атаб куйлабсиз. Бугун у киши аслида ҳурматли Президентнинг қўллаб-қувватлови ва мавжуд жамиятимиз сиёсий майдонида рақобатнинг йўқлиги боис шу даражага бориб етганлигини 7 дан 70 ёшгача сезиб, ҳис қилиб турибди. Мана шундай шароитда Сиз ҳам у кишини куйлаётганлигингиз қанчалик холисликка монанд? Ҳар ҳолда бугунги авлодни бу билан ишонтириш қийин.

XXX

YULDUZ UMONOVA BU INSON VATAN UCHUN TUG'ILGAN INSON. YULDUZ OPA SIZDAN ILTIMOS FAQAT YIQILGAN ODAMNI TURG'UZMOQ UCHUNGINA BOSH EGING.

Ozodbek, Toshkent

Nima bo'lganda ham Yulduz Usmonova xalqimizning sevimli xonandasi va shunday bo'lib qoladi. Kimlardir uchun bu hol katta xatodir, lekin bu inson qilgan xizmalari oldida bu hech narsa emas. Hamma inson xato qiladi, lekin xatolarni kechirish bizni vazifamiz.

Hojiahmad, Toshkent

Бунчалик хафсаласи "пир" бўлганларга. Хозирги Ўзбекистоннинг ахволи фақат пахта қўйиш билан "битаяпти". Нима қиласла хамма қилиб юрган ишни Юлдуз опадан ўпкалаб. Котта сахнага қайтса бу Ўзимизнинг ютуғ эмасими!? Пахта билан бўладими, нима фарқи бор. "ЗАТО САҲНАГА ҚАЙТАДИ" бу халққа яхшику! Хамма жойни "ОЗОД"у "НАЗАРБЕК"лар босиб кетган бир паллада. ЯНА БИЛМАДИМ...

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.