BBC navigation

Президент Ислом Каримов муҳожирлик тартибини кўриб чиққан

Сўнгги янгиланиш 7 январ 2013 - 18:13 GMT

Муҳожирлик ҳақидаги қонунни бузганлар катта жарима тўлаши ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Президенти Жиноят кодексида ноқонуний муҳожирлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишларни маъқуллади.

2012 йил 29 декабрда Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолаган.

Унга биноан шахснинг хорижга ноқонуний чиқиши, Ўзбекистонга кириши ва чегарани ноқонуний кесиб ўтганлиги учун жазо чоралари кучайтирилади.

Белгиланган тартибни бузган ҳолда хорижга чиқиш ва мамлакатга киришга уриниш учун беш йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниш мумкин.

Шунингдек, қонунбузарларни моддий жавобгарликка тортиш, энг кам иш ҳақининг икки юздан тўрт юз мартагача оширилган миқдорида жарима тўлаши кўзда тутилади.

Бундай жазо чоралари хорижга чиқиш учун махсус рухсат талаб қилинадиган мансабдор шахсларга ҳам қўлланилади.

Шунингдек, ушбу қонун Ўзбекистон ичкарисига кириш ва чиқиш тартибларига нисбатан ҳуқуқлари чегараланган хорижликларга ҳам тадбиқ этилади.

Қонунни бузган фуқаролар, мамлакатга хатар солувчи одамлар ва бир неча марта ноқонуний кириб-чиққан кишилар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши таъкидланади.

Ушбу қонунда хорижга чиқиш учун махсус рухсатнома кўрсатиши керак шахсларнинг алоҳида рўйхати берилган.

4 январдан кучга кирган қонунга кўра, бундай жазо асли ўзбекистонлик, бироқ фуқаролиги ҳақида ҳужжатни кўрсатолмаган шахсларга ҳам тааллуқли эканлиги келтирилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.