BBC navigation

CNN блогидаги мақола Гулнора Каримова твитлари ва атирига бағишланди

Сўнгги янгиланиш 27 январ 2013 - 13:53 GMT

АҚШнинг CNN телеканали блогида Халқаро Инқироз Гуруҳидан Эндрю Штролайн ва Human Rights Watch ташкилоти ходими Стив Свердловлар мақоласи эълон қилинган.

"Твитлар Ўзбекистоннинг аянчли вазиятини бекита олмайди" деб сарлавҳаланган мақолада Президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг "Твиттер"даги сўнгги мулоқотлари Ўзбекистондек авторитар, инсон ҳақлари поймол этиладиган давлат учун кутилмаган ва эрмаксифат нарса эканини ёзадиган муаллифлар Каримова хонимнинг бу мулоқоти жаҳондаги қатор нуфузли рўзномаларнинг эътиборини ўзига тортганини табиий деб ҳисоблайдилар.

Муаллифлар Гулнора Каримованинг ёзишмалари Нью-Йорк Таймс, Нью-Йоркер, Ле Монд ва бошқалар эътиборига тушгани тушунарлидир, деб ёзадилар.

Сўнг бунинг сабабига тўхталадилар Эндрю Штролайн ва Стив Свердлоу.

"Каримова дипломат, у мусиқали видеолар қилади. Хусусан унинг сўнгги мусиқали видеоси Россиянинг янги фуқароси Жерард Депардье билан бўлди. У ҳатто ўзининг атир брэндига эга", деб ёзилади мақолада ҳамда Каримова хонимнинг заргарлик билан, кийим-кечак фасонлари билан шуғулланиши эслатилади.

"У ўзи ва ўз маҳсулотларини тарғиб қилишга шунчалик кўп вақт сарфлайдики, БМТнинг Женевадаги Ўзбекистоннинг доимий вакилидек расмий лавозимини кўнгилдагидек қандай адо этишга фурсати етадими деган савол туғилади".

"Швейцариянинг бу шаҳрида Инсон Ҳуқуқлари Олий Комиссарлиги ва Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши жойлашган ва Ўзбекистон БМТнинг бу икки институти талабларини инкор этиб келади. Хусусан, Ўзбекистон Кенгашнинг "Махсус Процедуралар" механизмлари - жаҳон бўйлаб инсон ҳақлари масалаларини кўтараётган мустақил экспертларнинг мамлакатга ташриф буюриши талабларини мунтазам рад этиб келади", деб ёзилади мақолада.

Ўзбекистоннинг охирги 11 йилда 11 та махсус процедурани инкор этгани маълум қилинади. Булар қийноқлар бўйича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг аҳволи бўйича, диний эркинликлар, аёлларга қарши зўравонликлар, ҳакам ва ҳуқуқшуносларнинг мустақиллиги, маҳкамадан ташқари ё арбитраж қатллар, қулликнинг замонавий кўринишлари ва мажбурий ғойиб этишлар бўйича БМТ маърузачиларининг мамлакатга киришларига рухсат берилмаганини англатади.

"Ушбу масалалар бўйича озгина рухсат Ўзбекистоннинг обрўсини кўтариши мумкин эди. Бундай ташрифчилар маъқул кўрилмаётгани ҳайратланарли эмасдир ва Каримованинг Депардье билан рақсга тушиб "Гугуша" тахаллуси остида албом чиқаришга вақт сарфлаётгани ва ўз атирини тарғиб қилаётгани унинг бу нарсаларни БМТнинг Женевадаги инсон ҳақлари идоралари билан ҳамкорликдан афзал билаётганидандир", деб ёзади мақола муаллифлари.

"Лекин атирнинг ифори ўнлаб йиллар мобайнида жаҳондаги энг шафқатсизи бўлиб келган Ўзбекистондан таралаётган ҳидни яшира олмайди", деб ёзади икки танқидчи.

Мақолада Хюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистонда йиллар мобайнида расман ҳужжатлаштириб келган инсон ҳуқуқларининг поймол этилишлари мисоллари келтирилади.

"Бу шубҳасиз узун рўйхат, бироқ ҳукуматнинг ўз халқига қарши содир этган жиноятларининг ҳаммасини қамраб ололмайди", дейилади мақолада.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.