BBC navigation

Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш рўй берган

Сўнгги янгиланиш 1 феврал 2013 - 10:48 GMT

Газ таъминотидаги сурункали узилишлар одамларни хавфсизлик чораларидан чалғитган.

26 январ куни тонгги соат 4лардан ўтиб Қаршидаги Остон Турсунов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашга хонадонда кечаси йиғилиб қолган газ сабаб бўлган.

Газ таъминотидаги узилишлар боис бундан олдин ҳам шаҳарда бир неча марта портлаш ҳодисалари юз берган эди.

Айтилишича, хонадон соҳибаси чойнакни газга қўйиб, эсдан чиқарган бўлиши мумкин.Тонгда чироқни ёққанда йиғилиб ётган газ портлаб кетган.

Бахтли тасодиф туфайли ҳеч кимга зарар етмаган. Хонадонда ёш болалар ҳам бўлган.

Шу уйда яшовчиларга кўра, уйга янги газ қувурлари уланган ва айни 17 январ куни газ босими ҳам бироз кўтарилган.

Газ таъминотидаги узилиб туришлар одамларни хавфсизлик чораларини ўйлашдан чалғитган.

Портлаш содир бўлган ҳудуддаги уйларда анча йиллардан буён газ узилиши сабабли аҳоли қийналиб келган.

Шунингдек, шу атрофга қурилган ноқонуний иморатлар ёнғин машинасини киришини қийинлаштирган.

Воқеа содир бўлган уй яқинида шаҳардаги 10-ўрта мактаб жойлашгани, портлашдан мактаб биноси зарар кўрмагани айтилади.

Портлаш оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари ёниб кетган, қўшни хонадон деразаларига шикаст етказган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.