BBC navigation

Мустақил текширув: "Телиасонеранинг пул ювиш ва пора бериш амалини исботлаш имконсиз"

Сўнгги янгиланиш 1 феврал 2013 - 12:10 GMT

Mannheimer Swartling томонидан ўтказилган мустақил текширув хулосаларига кўра, Телиасонера пора берганлиги ёда ноқонунуий пулларни ювишда иштирок этганлиги далилларини топмаган, лекин ширкатнинг Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан иш юртиш йўлларини қаттиқ танқид остига олган.

Ўтган йили Швед матбуотида Телиасонеранинг Гибралтарда қайд қилинган Такилант ширкатига Ўзбекистонда иш юритиш лицензияси учун тўлаган миллионлаб доллар пуллари пора билан баробар, деган даъволар янграши ортидан Телиасонера ушбу мустақил текширув ўтказишга буйруқ берганди.

Айни пайтда, Швециянинг Телиасонера мобил телефон ширкатининг ЎЗбекистондаги бизнеси юзасидан ўтказилган мустақил текширув натижалари эълон қилиниши ортидан ширкатнинг Бош Ижрочи Директори Ларс Найберг истеъфога чиққанлигини маълум қилди.

Текширувга бош қошлик қилган прокурор Бёрн Риесга кўра, Телиасонера билан Ўзбекистонлик маҳаллий ҳамкор ширкат ўртасидаги тўловлар атрофида шу қадар кўп эътиборга лойиқ жиҳатлар бор эдики, кимдир албатта бунга назар ташлаши лозим эди.

Жаноб Риеснинг айтишича, "агарда биров коррупциялашган мамлакатда иш юритишга бел боғласа Телиасонерадан кўра кўпроқ ва синчковроқ ёндошувга эга бўлиши керак".

Текширувчига кўра, маҳаллий шарт-шароитларни ўрганишга кўп ҳаракат қилинмаган ва Телиасонерага лицензияни сотган ширкат унга қандай эга бўлганлиги ҳам Телиасонерага номаълум бўлган.

"Агарда ҳамкоринг ким эканлигини яхши билмасанг ва у маблағларни қандай қўлга киритганлигидан хабардор бўлмасанг қайсидир муддатда коррупция рўй бермаганлигига ишонч ҳосил қилиш қийин", деган жаноб Риес.

Текширув шунингдек Телиасонера ва Ўзбекистон президентининг қиз Гулнора Каримова ўртасидаги алоқаларни яқиндан ўрганган.

"Дастлаб Финтур номли ширкат орқали Ўзбекистондаги лойиҳа юритилган вақти, Гулнора Каримованинг сармоя гуруҳи билан маҳаллий ҳамкор сифатида келишувга эришишга ҳаракат қилинган. Бу борада маълумот ширкат ичида маълумот алишувларда , шунингдек, қатор имейлларда қайд қилинган" дейилади текширув хулосасида.

Лекин ҳозирда текширув томони қўлида бўлган маълумотлар асосида пора бериш ёда ноқонуний пулларни ювиш амали юз берганлигини аниқлаш имконсиз бўлган.

"Лекин маҳаллий ҳамкор ва Такилант ҳиссадорлари ким эканлиги, мобил телефон хизмати тўлқинлари ва рақамларига эга бўлиш атрофида муфассал маълумотнинг йўқлиги, матбуотда ва Швеция Прокуратураси томонидан илгари сурилган жиноят содир этилган ёки этилмаганлиги борасидаги шубҳаларни четга қоқмайди", дея хулоса қилган текширувчи.

Бу каби маълумотларнинг етарли бўлмаганлиги учун ким танқид остига олиниши керак деган масалага келсак, жаноб Риес қатор шахс ва амалларни тилга олган.

1. Маҳаллий ҳамкор, Такилант ширкати эгалари, мобил хизмат тўлқинлари ва рақамларини олиш борасида муфассал аниқ маълумотнинг йўқлиги учун - Телиасонера лойиҳаси бошқарувчилари.

2. Ўзбекистондаги лойиҳа борасида бошқарувчилар тақдим қилган маълумотларга синчиковлик билан ёндошмагани учун - Бош Ижрочи директор.

3. 2007 йилдан бери амалга оширилган тўловлар атрофида ноаниқликлар кўп бўлгарига қарамай ўша вақтдан бери етарли эътибор берилмагани учун - Бош Ижрочи директор.

4. Ўзбекистонда бизнес бошлаш учун 2007 йилда дастлаб маҳаллий ҳамкор ва кейинчалик 2010 йил январ ойида Такилантддан ҳиссаларни қайта сотиб олишда қўлланган йўриқ туфайли - Телиасонера Бошқарув Кенгаши. текширув томонидан танқид этилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.