BBC navigation

Ўзбек Миллий Академик драма театрининг директори ўзгарди

Сўнгги янгиланиш 11 феврал 2013 - 14:46 GMT

Тошкентдаги Ўзбек Миллий Академик драма театрига янги раҳбар тайинланган.

Театрни 20 йилдан буён бошқариб келган Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг ўрнини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Исмоилов эгаллаган.

Маҳмуджон Исмоилов ҳам узоқ йиллардан буён шу театрда фаолият юритиб келади.

Ёқуб Аҳмедов 75 ёшга кириши муносабати билан Ўзбекистон Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган ва ўзбек театрининг ривожига муносиб ҳисса қўшгани таъкидланиб, нафақага кузатилган.

Ёқуб Аҳмедов раҳбарлик даврида театрнинг янги биноси қурилган.

Янги ижодий жамоа тузилиб, бир қанча янги спектакллар саҳналаштирилгани айтилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.