BBC navigation

Ўзбекистон: меҳнат муҳожирлари ҳаракати чекланмоқда

Сўнгги янгиланиш 19 феврал 2013 - 13:25 GMT

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари Қозоғистоннинг қуруқликдаги чегараси орқали ишга кетаётган меҳнат муҳожирлари ҳаракатини чеклаб қўйган.

Би-би-си олиб борган изланишлардан шу нарса маълум бўлдики, 18 февральдан 19 февралнинг туш маҳалигача Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидан фуқаролар ўтказилмаган.

Аммо, 19 февраль куни фуқаролар чегарадан ўта бошлаган.

“Кеча тунги соат учгача кутиб кутиб қайтиб кетдик. Бугун тушдан бошлаб ўтказа бошлади, бир амаллаб ўтиб олдик. Кеча ҳаммамизни милиция тўхтатиб қаёққа кетаётганимизни ва Қозоғистон томонидан қариндошларимиз томонидан ёзилган таклифномаларни талаб қилди. Айрим одамларни қаёққадир олиб кетишди”, - дейди исмини айтишни истамаган Ўзбекистон фуқароси.

Унга кўра, чегарадан фақат ўзбекистонликларни ўтказишмаган, Қозоғистон фуқаролари бемалол ўтаверишган.

Айрим интернет нашрлари қуруқликдаги чегарадан фақат меҳнат муҳожирлари ўта олмаганини ёзган. Аммо, суҳбатдошларимиз қариндошларини кўришга кетаётган ёши катта аёлларнинг ҳам чегарадан ўтказилмаганини айтишди.

Ўзбекистон расмий идоралари фуқароларнинг ҳаракатланишига нима сабабдан таъқиқ қўйилгани борасида бирор изоҳ бергани йўқ.

Ҳукумат доираларига яқин узметроном.ком сайтининг ёзишича, милиция ходимларининг ушбу ҳаракати президент Ислом Каримовнинг Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбовга нисбатан меҳнат муҳожири борасида берган даккисига жавоб дея баҳоланмоқда.

Вазирлар маҳкамасининг йиғилишида Ислом Каримов Россияда ишлаган ўзбек фаррошининг ўлими борасида рус тлевидениеси орқали билганини айтган ва Баҳодир Матлюбовни ўрнидан турғизиб ўзбекистонилк нима учун четга ишлашга кетаётгани сўраган. Ва унга бу борада жавобгарлик юклаганди.

Ноарсмий манбааларда миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожиралари Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилиши айтилади.

Уларнинг ҳуқуқлари қонун томонидан ҳимояланмаганли боис, меҳнат муҳожирлари иш берувчи ва ҳуқуқ-тартибот оран ходимлари томонидан таъқиб ва алдашларнинг қурбони бўлишади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.