BBC navigation

Ўзбекистон : ногирон сиёсий тутқунларга нисбатан амнистия яна қўлланилмади

Сўнгги янгиланиш 25 феврал 2013 - 09:27 GMT

Ўзбекистондаги сиёсий ва диний тутқунлар ҳукуматнинг амнистиясидан яна четда қолдилар.

Икки ой олдин 2012 йил 4 декабрда Ўзбекистон Сенати Конституциянинг 20 йиллиги муносабати билан амнистия ҳақида фармон қабул қилди.

Сенатнинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси билдиришича, бу инсонпарварлик амали содир этган жинояти жамият учун хавфсиз деб топилганларга нисбатан қўлланилади.

Фармонда, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, оғир касалга чалинганлар, аёллар, 60 ёшдан юқори эркаклар, хориж фуқароларига нисбатан амнистия қўлланилиши алоҳида таъкидланган.

Ўзбекистонда олдинги амнистия 2011 йил декабр ойида эълон қилинган эди. Расмий маълумотларга кўра, қамоқдаги 45 минг инсонга нисбатан амнистия қўлланилган. Шунингдек, 1 миллион 958 минг киши жазони ўташдан озод қилинган. Қолганларнинг жазо муддатлари қисқартирилган ёки жиноий иш бекор қилинган.

Халқаро ва маҳаллий ҳуқуқбонлар Ўзбекистонда минглаб сиёсий ва диний маҳкумлар борлигини айтиб келишади, аммо расмий Тошкент уларнинг борлигини ҳеч қачон эътироф этмаган.

Камдан-кам ҳоллардагина, шунда ҳам ҳукуматнинг манфаатлари учун зарур бўлганда сиёсий фаолияти ё-да эътиқоди учун қамалганлар озодликка чиқарилади.

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" Ассоциацияси маълум қилишича, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлган сиёсий тутқунлар ҳукуматнинг авфидан четда қолганлар.

Иккинчи гуруҳ ногиронлари Мухаммаджон Қурбонов, Шавкат Каримов, Рустам Рахманкулов, биринчи гуруҳ ногиронлари Мурод Латипов ва Суннат Таласов- жазо муддатини ўташ давомида иккаласининг ҳам кўзи ожиз бўлиб қолган, шунингдек 60 ёшдан ошган сиёсий маҳкумлар қамоқда қолмоқда.

70 ёшида қамоққа олинган Исоқ Абдуллаев етти йилдан буён қамоқда, Самандар Қўқонов, Ғанихон Маматхонов, Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Турғунов, Исроилжон Холдоров, Рустам Усмонов, 19 йиллик тутқун Мурод Жўраев, 14 йиллик тутқун Мамадали Маҳмудов, уларнинг кўпчилиги жазо муддати аллақачон тугаганига қарамасдан, Ўзбек ҳукуматининг "инсонпарвар" ёрдамига лойиқ кўрилмаган. Уларнинг ҳаммаси жиддий медицина ёрдамига муҳтож.

Бу тутқунларга турли сохта айбловлар билан жиноий иш очилгани ва узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилингани ҳуқуқ фаоллари томонидан айтиб келинади.

Улар нафақат авф қилинмайди, балки жазо муддати ниҳоясига етган сиёсий маҳкумларга қамоқхона тартибини бузганликлари айби билан жиноий иш очилади ва муддат қўшиб берилади.

"Ўзбек ҳукумати сиёсий тутқунлардан қўрқади"

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларига кўра, амнистия туфайли кўплаб ҳақиқий жиноятчилар қўйиб юборилган, натижада Тошкент шаҳрида турли қотилликлар кўпайгани кузатилган. Мисол учун, яқинда Абдулла Авлонийнинг кекса 90 ёшли қизини ўлдирилиши ана шундай, амнистияга чиққан жиноятчиларнинг иши деб кўрилади.

Ўзбек ҳукумати эса бундай ашаддий жиноятчилардан эмас, ўзининг сиёсати учун ноқулай деб билган, қамоқларда азоб ларга дучор қилиниб соғлигини йўқотган тутқунлардан кўпроқ хавотирланади.

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ташкилоти халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон Конституциясига зид тарзда озодликдан маҳрум этилган айбсиз инсонларнинг, сиёсий ва диний тутқунларнинг тақдирига эътибор қаратишга чақирган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.