BBC navigation

ОХҲТ ўзбек милициясини тайёрловдан ўтказиши керак ишми?

Сўнгги янгиланиш 26 феврал 2013 - 13:55 GMT

Медиа плейер

Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон милициясига инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастури ўтгани аксарият ҳуқуқ фаоллари томонидан танқид қилинмоқда. Фаолларига кўра, бу амалларнинг бари кўзбўямачиликдир.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон милициясига инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастури ўтгани аксарият ҳуқуқ фаоллари томонидан танқид қилинмоқда.

Фаолларига кўра, бу амалларнинг бари кўзбўямачиликдир.

Олмония томонидан молияланган ушбу ўқув дастурлари Қашқадарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 50 нафар милиция ходимлари учун ўтказилган.

Оврўпода хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти уларга инсон ҳуқуқлари асослари ўргатилиши ҳақида айтганди.

Ташкилотнинг бу дастурига мухолифлардан бири - фаол Шуҳрат Рустамов "қонун устуворлиги мавжуд бўлмаган" Ўзбекистонда бундай амаллар ҳеч қандай самара бермайди, деган фикрда.

"Қонун устиворлиги йўқ бизда, қонунни ҳеч ким менсимайди. Бунақа дастурлардан юзтаси олиб келиб қўйинг, қонун ишламаганидан кейин қандай қилиб буларни тартибга солиш мумкин?" - дейди фаол.

Аммо, кўпдан ислоҳ қилишга мухтож экани айтиб келинадиган ўзбек милицияси учун бу каби амаллар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.