BBC navigation

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик фаррошлар иш ташлашди

Сўнгги янгиланиш 28 феврал 2013 - 13:52 GMT

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида фаррош бўлиб ишловчи ўзбекистонликлар тўланмаган маошларини талаб қилиб феврал ойи ўрталаридан бери иш ташлашган.

"Новые профсоюзы" касаба уюшмасидан Севара Маннонованинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, фаррошларга 2012 йилнинг сентябр ойидан бери маошлари мунтазам равишда тўланмаяпти.

Севара Манноновага кўра, иш ташлаганлари учун уларни ёллаган ширкат меҳнат мухожирлари устидан милицияга шикоят қилган.

Бир неча кун аввал мухожирлар яшайдиган манзилга тун ярмида милиция ходимлари келиб, 13 нафарини ушлаб кетишган. Улардан аксарияти ҳужжатлари текширилганидан сўнг қўйиб юборилган, лекин 2 нафари Россияда қолишга изн берувчи рухсат муддати ўтиб кетгани туфайли бир неча кун ҳибсда ушлаб турилган.

Кейинчалик уларга жарима солиниб, озод этилган.

Касаба уюшмаси фаолига кўра, Марказий Осиёлик меҳнат мухожирлари иш берувчи билан тегишли қонунуий ҳужжат ва шартномаларни имзоламай ишлаганлари учун ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишлари мушкул.

Касаба уюшмаси вакили Севара Маннонованинг Би-би-си билан суҳбати

Касаба уюшмаси вакили Севара Маннонованинг Би-би-си билан суҳбати

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.