BBC navigation

Россияда ЎИҲга аъзоликда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинган

Сўнгги янгиланиш 12 март 2013 - 14:21 GMT

Медиа плейер

Москва полицияси Ўзбекистон фуқаросини Туркистон Исломий Партиясига аъзоликда шубҳа қилиб ҳисбга олишган. Интерфакс хабар беришича, Абдулҳофиз Холмуродов Афғонистонда жангарилар тайёргарлигидан ўтиш учун одамларни ёллаганликда айбланади.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Москва полицияси Ўзбекистон фуқаросини Туркистон Исломий Партиясига аъзоликда шубҳа қилиб ҳисбга олишган.

Интерфакс хабар беришича, Абдулҳофиз Холмуродов Афғонистонда жангарилар тайёргарлигидан ўтиш учун одамларни ёллаганликда айбланади.

Полиция 28 ёшли бу ўзбекистонликни ҳатто, Туркистон Исломий Партияси Москва бўлими раҳбари дея гумон қилмоқда.

Москвада марказий осиёликлар ҳуқуқлари ҳимоя қилувчи фаол Баҳром Ҳамроев бундай хабарларга ҳар доим ҳам ишониб бўлмаслигини айтади.

"Қамалаётган йигитларни Ўзбекистон Президентининг қошида ишлайдиган деб айтмайди ҳеч қачон."Исломий ҳаракат" дейишади ё "Туркистон ҳаракати", дейди", дея ўз фикрини билдиради ҳуқуқ фаоли.

"Холмуродов Абдулҳофиз Азизович 1985 йил туғилган, унга қидирувлар эълон қилинганидан кейин ҳибсга олинган. Мен бу йигит билан гаплашдим. У бирон бир жиноят содир қилмагани ҳақида судда ҳам гапирган. Суд бундай пайларда инобатга олмайди, чунки уни Ўзбекистон ҳукумати қидирувга берган. Бу - экстрадиция масаласи...Бундай ҳолатлар жуда кўп", дейди Баҳром Ҳамроев Би-би-си билан суҳбатда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.