BBC navigation

Москвада яна бир ўзбек меҳнат муҳожири ҳалок бўлган

Сўнгги янгиланиш 24 март 2013 - 16:15 GMT

Фожеага техника хавфсизлиги, хусусан юк ортиш ва туширишдаги хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузилгани сабаб бўлган.

Россия ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг хабар беришича, "Москва-Сити" да ўзбекистонлик қурувчи йигит ҳалок бўлган.

Меҳнат муҳожирининг устига 40-қаватдан 6 метрли металл устун қулаган.

Ҳодиса "Краснопресненской набережной" даги қурилиш майдонида тушдан кейин юз берган.

Олган оғир жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган йигитнинг ёши 22 ёшда бўлгани айтилади. Бошқа ишчиларга зарар етмаган.

Дастлабки маълумотларга биноан, фожеага техника хавфсизлиги, хусусан юк ортиш ва туширишдаги хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузилгани сабаб бўлган.

Шунингдек, ишчи ўз шахсий хавфсизлиги талабларига бўйсунмагани ҳалокатга олиб келгани айтилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.