Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Хоразмда деҳқончилик ерлари ноқонуний ўзлаштирилмоқда"

Хоразм вилоятидаги "Нажот" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вилоятда уй-жой қуришга ёки деҳқончилик қилишга яроқли ерлар амалдорлар ёки уларнинг қариндошлари ва пулдорлар томонидан ўзлаштирилаётгани ҳақида хабар қилган.

Хабарда айтилишича, қонун бўйича бундай ерлар кимошди савдосига қўйилиб сотилиши кўзда тутилган булса-да, оддий одамлар бундай савдолардан бехабар қолишмоқда.

"Нажот" ташкилотига кўра, ерлар аукцион савдоларисиз "эгасини топиб кетмоқда".

Бир неча йил олдин Ўзбекистонда фермерлик хўжаликлари майдонларини кенгайтириш баҳонасида аксар фермерлардан ерлари тортиб олинган, маҳаллий фаоллар бу ерлар, асосан, хокимлару-прокурорлар, милиционеру-судялар якинларига олиб берилганига ишонадилар.

Биз Хоразм вилоятида бундай ҳодисалар қанчалар кўп юз бераётгани ҳақида "Нажот" ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовдан сўрадик.