Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Иқлим исиши Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир қилиши мумкин?

Жаҳон банки охирги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ва унга қўшни мамлакатлар қишлоқ хўжалиги борасидаги башоратлар анча хавотирли.

Иқлим ўзгаришларининг зироатга таъсири тадқиқ қилинган ҳисоботда Марказий Осиёдаги ҳарорат 50 йилдан сўнг 2-3 градусга ошиши, саҳро ҳудудларида ёғингарчилик йилига ўртача ҳисобда 50 миллиметрга камайиши айтилади.

Ҳисоботга кўра, агар сув дисбаланси муаммоси ҳал қилинмаса, кўплаб зироат турлари ҳосилдорлиги 20-50 фоизгача камайиб кетиши мумкин.

Тошкентлик эколог олим Аҳмадқул Эргашев эса, ҳароратнинг бу даражада кўтарилиши жуда хавотирли эмаслигини айтади.

"Биздаги иқлимшунос олимларнинг айтишлари бўйича ҳам 1.5, 1.8 даражани кўрсатган. 2020-2050 йилларда дунё бўйлаб ҳарорат 1.5-1.8 градусга кўтарилиши айтилади. Бу унчалик хавфли эмас", дейди эколог олим.

Аммо, бу ҳолатга ҳам ҳозирлик кўриш учун, олимнинг айтишича, сув заҳираларидан ўта тежамкорлик билан фойдаланиш лозим бўлади.