'Бугунги саводхонликнинг баҳоси СССР замонидаги 3'

Image caption Ҳар икки йилда 1 миллион ёш мактабни тугатиб мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.

25 май куни Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ янграган.

Бу йил мамлакатда мактабларни ярим миллиондан ортиқ бола тамомлаган.

Маҳаллий матбуот хабар қилишича, Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларини якунлаган болаларнинг сони 533600.

Ўқув йили якуни арафасида ёшлар орасида сўров ўтказилган.

480 мингдан ортиқ бола ўқишини коллежларда, 50 мингдан ортиқ ўқувчи эса лицейларда давом эттирмоқчи эканлигини айтган.

Ўзбекистонда 1997 йилда "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" деб аталган дастур қабул қилинган, ушбу дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши ўзбекистонликларнинг умумий саводхонлигига қандай таъсир кўрсатгани мустақил тадқиқ қилиниб ўрганилмаган.

Ўзбекистон расмийларига кўра, мамлакатдаги маориф тизими бошқаларга ўрнак бўлгудек.

Расмий минбарлардан таълим тизимига давлат бюджетидан йирик маблағлар ажратилаётгани, янги ўқув муассасалари бинолари барпо этилаётгани айтилади.

Бироқ мустақил таҳлилларга кўра, Ўзбекистондаги ёшларнинг умумий саводхонлиги даражаси тобора пасайиб бормоқда.

Маоши етмагани сабабли ўқитувчиликни ташлашга мажбур бўлган, ўзининг исми-шарифи эълон қилинишини истамаган педагог сўзларига кўра, у ўз кузатишларидан келиб чиқиб, бугунги мактаб ўқувчиларининг умумий саводхонлиги даражаси кўрсаткичини 70 дан баланд, дейди.

Бу Шўролар замонидаги "3" баҳони англатади.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ