"Тошкентда яна кучли зилзила бўлади деган гаплар асоссиз"

Шу кеча-кундузда зилзила мавзуси Ўзбекистондаги асосий муҳокама масаласига айланган.

Ўзаро суҳбатлар ва ижтимоий тармоқларда "1 июн куни қаттиқ ер қимирлаши бўлармиш", деган миш-миш кенг тарқалган.

25 ва 26 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида икки кучли зилзила кузатилди.

Биринчи силкиниш эпицентри Тошкент яқинида жумадан шанбага ўтар кечаси тонгга яқин, иккинчи кунги зилзила Жиззахдан 50 чақирим узоқликда бўлгани хабар қилинган.

Биз Тошкентдаги Сейсмология институти мутахассиси Қаҳҳор Абдуллабековдан 1 июн зилзиласи ҳақидаги гап-сўзларга асос борми, деб сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ