Жоанна Лиллис: Каримов сўзлари меҳнат муҳожирларини "камситувчидир"

Image caption Хорижда, турли ҳисоб-китобларга кўра, 6 миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг уйга юбораётган маблағлари Россия марказий банки маълумотига кўра, ўтган йили деярли 6 миллиард долларни ташкил этган.

Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобига кўра, бу малағ мамлакат йиллик ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан кўпроғидир.

Мамлакат иқтисоди учун бу маблағ муҳим ҳисса бўлишидан ташқари кўплаб оилалар учун таъминот манбаи ҳам ҳисобланади.

Жиззах ва Сирдарё вилоятига сафар қилган президент Ислом Каримов хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни дангаса

Ўзбекистон раҳбарининг миллионлаб муҳожирларга қарата айтган бу сўзларини қандай талқин қилиш мумкин?

Би-би-си Марказий Осиё масалалари бўйича таҳлилчи, Жоанна Лиллисга боғланди.

Жоанна Лиллис: Менимча, жаноб Каримов томонидан қилинган изҳоротнинг вақти эътиборга лойиқ. У муҳожирларга нисбатан камситувчи гапларни кеча айтди, ундан бир кун аввал эса АҚШ давлат департаментининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон инсон савдоси даражаси бўйича бир поғона пастга, яъни энг паст поғонага тушгани айтилганди. Бу жаҳон бўйича инсон трафикинги соҳасида Ўзбекистон аҳвол энг абгор бўлган давлатлар қаторида эканини англатади. Менинг фикримча, бу изҳоротнинг айни шу ҳисоботдан кейин янграётгани Тошкентга трафикинг бўйича энг паст даражага туширилиш оғир ботгани белгиси бўлиши мумкин. Кўринишича, президент Каримов бу борада ғазабини хорижда ишлаш учун кетган муҳожирларга қаратганга ўхшайди.

Би-би-си: Сиз бу изҳоротни камситувчи, дея атадингиз. Бу сўзларни Россияда ишлаб юрган миллионлаб ўзбекистонликлар ва балки уларнинг ватанда қолган яқинлари ҳақорат сифатида қабул қилишлари мумкинми?

Жоанна Лиллис: Албатта, бу сўзлар камситувчидир. Жаноб Каримов "дангаса, тиламчи, шармандалик", - деган ибораларни ишлатди. Бу сўзлар айнан бировга тўғридан-тўғри қаратилмаган, умумийроқ маънода айтилган бўлса ҳам, маъносидан айнан меҳнат мухожирларига қаратилгани аниқ. У ишлатган сўзлар камситувчи ва ҳақоратли эканига шубҳа йўқ. Хорижда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожилар бу сўзларни эшитсалар, албатта ўзларини ҳақорталнган ҳис қилишлари мумкин. Хорижда ҳозирда миллионлаб меҳнат мухожирлари ишламоқдалар, ортда қолган яқинлари уларнинг уйга юбораётган пулларига яшайдилар. Бу пулларни ишлаб топиш учун муҳожирлар жуда оғир меҳнат қиладилар. Албатта, мен улар учун бу ҳақорат деб айта олиш мавқеида эмасман, лекин улар буни шундай қабул қилишлари эҳтимоли жуда катта.

Би-би-си:Президент Каримов "ҳеч ким Ўзбекистонда очдан ўлаётгани йўқ," - деб айтди, у ишсизлик ва амалдаги вазиятни тан олмаяпти, деб айта оламизми?

Жоанна Лиллис: Менимча, хорижга йўл олган кўплаб муҳожирлар ватанда ишлаш имкони топа олмаганлари учун кетганлар. Иш топган ҳолларида ҳам маошлари етарли бўлмаган ҳоллари бор. Ўзбекистонда ишсизлик расман 5 фоиз деб айтилган. Лекин бу рақам ортида улкан яширин ишсизлик муаммоси бор. Ўзбекистонда кўплаб ишсизлар фермерлар сифатида қайд қилинган, улар бир парча ерда ишлаб, бунинг ортидан ҳеч қанай пул топмаётган бўлсалар ҳам иш билан таъминланган ҳисобланадилар. Хуллас, Ўзбекистонда иш топиш имконлари кам, яширин ишсизлик улкан, маошлар етарли эмас. Ана шулар туфайли инсонлар хорижга хоҳлаганлари учун эмас, мажбур бўлганлари учун кетмоқдалар. Жаноб Каримов ана шу воқеликни кўришдан бош тортаяпти, менимча. Ўзбек оилалари юз тутаётган муаммоларни кўрмаяпти.

Би-би-си: Жаноб Каримов "шармандалик" иборасини ишлатди. Аҳвол сиз айтаёгандек бўлса, президент мамлакат раҳбари ва иқтисоднинг аҳволи учун масъул шахс сифатида бу "шармандалик" учун масъул бўлиши керакми сизнингча?

Жоанна Лиллис: Алабтта, мамлакатда бир шахс 20 йилдан кўпроқ раҳбарлик қилиб келаётган бўлса, жорий аҳвол учун у жавобгар бўлмай ким бўлади? Мамлакатда аҳвол қандай бўлмасин президент Каримов бу вазиятнинг вужудга келишига масъул бўлган асосий шахслардан биридир. Агарда у хорижга иш топиш учун кетиш шармандалик, деб ўйласа албатта уларни бунга мажбурлаган шароитни яратган киши сифатида у ҳам бу шармандаликка шерик бўлиши керак. Одамлар Россияга дангаса бўлганлари учун эмас, пул топишлари керак бўлгани учун кетмоқдалар. Бу сўзларни эшитиб, ўзларини ҳақоратланган сезган муҳожирлар албатта уларнинг тақдири учун президент Каримов бир қадар масуъл эканлигини ҳам ҳис қиладилар.

Муҳожирлар нима дейди?

Охирги йилларда Ўзбекистондан хорижга пул топиш учун йўл олган ўзбекистонликлар сони ҳақида аниқ расмий рақамлар йўқ, лекин норасмий рақамларда уларнинг сони бир неча миллион, деб айтилади.

Би-би-си президент Ислом Каримов "миллат шаънига шармандалик олиб келаётган", дея айтган ана шу миллионлаб ўзбекистонликлардан бири билан боғланиб, жаноб Каримов изҳороти унга қандай таъсир қилганлигини сўради:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россияда ишлаётган бошқа меҳнат муҳожири эса президент Каримов фикрларига қўшилишини айтади:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ислом Каримовнинг меҳнат муҳожирлари ҳақида айтган сўзларига мухлислар фикрларини ўрганишга ҳаракат қилди. Қуйида уларнинг баъзилари эътиборингизга ҳавола этилади:

SL: Karimovdan jirkanmaydigan tomon topish qiyin bulib qoldi. Uzbekistondagi hatto kichkina kursiga utirib olgan odam tinimsiz chetga pul toshish bilan ovora, lekin don't give a sh*** about ordinary people! Aslida uni siyosatini maqtab yurgan va uni kuproq taxtda qolishini taminlayotgan odamlar ham narigi dunyoda "majbur edim" degan bahonasi qanchalik utishini bilmadim, u yog'i Ollohdan.

Узбек, Узбекистон: Нега мухожирлар дангаса экан ва нега урток Каримов мухожирлардан жирканар экан? Ахир мухожирлар кутариб турибдику иктисодий тангликни? Дангаса одам узок юртларга бориб оиласини бокиш учун канча кийинчиликларга бардош бериб юрмайди, дангаса одам соккасини бериб, Узбекистонда иш битириб, угрилик килиб оила бокяпти, мухожирлар жирканса арзийди бунака рахбардан, кимсан жирканиш санга колибдими,Узбекистонда агар шароит булса свет газни бериб куй кани уша бечора мухожирлар кетадими четга?

Hashmat: Agar dunyodagi boshqa birorta davlat prezidenti "men o'z fuqarolarimdan jirkanaman" desa o'sha vaqtning o'zidayoq siyosiy hayotiga nuqta qo'yiladi.

Узбек, Турон:

Менга колса Россияга келмас эдим, Уз юртимдан узга жойни билмас эдим, Ишсизликдан бу юртларга келиб колдим, Кулдай ишлаб дангасага чикдим мана.

.................................................................

Келмай десам ер участка олиш керак, Кенжамга туй,каттамга уй солиш керак, Кизларга сеп,сандик жавон килиш керак Кулдай ишлаб дангасага чикдим мана.

Уртанчамни укимишли килмок керак, Укишига хар йили беш миллион керак. Мард узбекка мардикорлик хавас эмас, Кулдай ишлаб дангасага чикдим мана.

Аёлим хам огир ишга ярамайди, Шифокорлар курук кулга карамайди, Даволашга камида уч миллион керак, Кулдай ишлаб дангасага чикдим мана.

Ёнмаган газ,светга пул бериш керак, Киш келмасдан утин,кумир олиш керак. Хеч булмаса курук тезак териш керак, Кулдай ишлаб дангасага чикдим мана.

Менга колса Россияга келмас эдим....

Азимбай Атаниязов: к,изик, гап бу'пди-ку, ха, ,, Пулат кандай тобланди" дан рухланиб усган авлод вакилдан бошкача гап чикиши кийин

Axror UZ: Bizni davlatda ko'tariliwingaham q6yiwmidi, naloglar iwbilarmonlarimizni qurutiwadi.... Karimov bunday gapirmasa b6lardi, o'zi warmanda b6lsin wu halqiga chet eldagi waroitlarni qilib bera olmaganiga

Shaxnoza Xon: To'g'ri aytilgan gap. Wuyerdayam hech kim ochdan o'lgani yuq! Iwlagan tiwlaydi, bizam rivojlanib taraqqiy etib olaylik ko'chalarimizni supurtirib pul to'laymiz hali... O'wa kunlar keliwini kutib yawayman!

Davron Nasimov: Shahnozaxon:

Adashasiz Shahnozaxon. Bizda o'girlayotgan, davlatni talon-toroj qilayotganlar albatta yashayapti. Oddiy aholini esa hukumat faqat ezishni bilad. Majburiy paxta mehnati shulardan bir misol (qaysi davlatda majburiy mehnat bor ekan?! Qamoqxonadan farqi yo'q-ku bizda!)

Bizni sharmanda qilayotgan bu Karimov va uning qizi. Buni o'zlari ham yaxshi bilishadi.Qo'rqqanidan ham xalqni miyasiiga shunday bemazza gaplarni quyib keladi...

Rossiyada ishlab oilasini boqib yuruvchilarni esa men millatimiz qahramonlari deb bilaman!

Умид Холлиев: мен хозир ҳафтада 5кун 4соат учун 150доллорга ишчи топа олмаяпман. яна тушлик мени ҳисобимдан хамма Россияга кетган қолганлари. ҳақиқатда "дангасалар" мен буни икки карра ишонч билан айтаман. уйида бекор ўтиради аммо 150 долларга 4соат ишламайди.

Хасанбой Тошбайев: бу менимча булмаган гап узбекистон фукороларини призидетга карши килиш учур уйлаб топилган Одамзотри рискири каёкка сочган булса уша йердан теради худони айтгани булади бандасини айтгани емас. Бодшох хечкачор бундай демайди

Komronbek Jalilov: bilmayman, Rossiya vaqtida uyalmay o'rta osiyodan faqat resurs tashigan, poezd vagonlarida, endi osiyoliklar o'shalarni qaytarib olishayapti, bu yerda adolatsizlik yo'q, Rus yeri shundoqam resurslarga boy davlat

Сохиба Хайитбоева: Меҳнатнинг айби йўқ! Меҳнаткаш халқидан орият қилгунча, ярим яланғоч, ширакайф тушган расмлари дунёга тарқалган қизидан орият қилсин!!!

Hasan Gayub: Президент Каримов ҳақиқий ҳаёт реалликларидан узилиб қолган!

Шер Назаров: Мен бугун РОССИЯ ва хорижда мехнат килаетган хар бир мухожирни бугунги куннинг КАХРАМОНЛАРИ деб биламан. Улар у ерда ишлашга мажбурлар... Мамлакатда куплаб инсонларнинг чикиб кетишига мамлакатда амалдорларнинг бизнесга тазийки сабаб. Ахир улар миллиардлаб маблаг жунатиши хисобига миллий валютамизнинг касод булишини олдини олмаяпти-ми? Кора бозорни валюта билан таъминламаяпти-ми? Бизни бутун дунега ШАРМАНДА килаетганлар - бу бизнинг амалдорлардир. Узимизга етмаган газни хорижга экспортини купайтириш ШАРМАНДАЛИК эмасми? Кулланилаетган кийноклар-чи? Уни эътиборга олмаганлар-чи? Еки мунтазам электр энергиясидаги узилишлар Шармандалик эмас-ми? Биз ахир 21 асрда яшаяпмиз-ку? Бу саволларга нима учун жавоб топилмаяпти? Агар мухожирлар ШАРМАНДА килаетган булса КАЙСИ ЮЗ билан РОССИЯГА расмий ташриф буюрадилар... Уларнинг уйларида колиб кетган бола-чакалари юзига кандай карайди...