Amnesty International: 'Қийноққа юз тутиш учун қайтарилган'

Amnesty International халқаро ташкилоти ўзининг "Хавфсизлик ҳаққи адолатнинг бузилиши", дея номланган ҳисоботида Марказий Осиё давлатларига экстрадиция ҳоллари кўпайганлигини қайд этган.

Унда айтилишича, Россия, Украина ва Марказий Осиё давлатлари қидирувда бўлган инсонларни ўғирлаш, ноқонунуий равишда ҳибсга олиш ва қийноққа солишда ҳамкорлик қилмоқдалар.

Ташкилотнинг айтишича, Марказий Осиё давлатларига мажбуран қайтариб юборилганлар қийноқ, ноқонунуий муносабат ва адолатсиз маҳкамаларга юз тутишлари эҳтимоли каттадир.

Ҳисобот Марказий Осиё давлатлари ўзлари истаган шахсларининг экстардиция қилинишига осонлик билан эришаётганликларини айтади.

Нима учун бу ҳолатлар рўй бермоқда? Amnesty Internationalнинг Марказий Осиё дастуридан Рейчел Балжернинг айтишича, бу собиқ Иттифоқ республикалари ва уларнинг хавфсизлик хизматлари орасида сақланиб қолган алоқалар туфайли рўй бермоқда.

"Шунингдек улар буни Шанҳай Ҳамкорлик ва Минск конвенцияси каби минтақавий ҳамкорлик ҳақидаги битимлар соясида қилмоқдалар. Бу битимларда эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун асослар жуда заифдир. Мамлакатлар исломий экстремизм ва террористик амалларда гумон қилингалар кетидан тушганларини айтсалар ҳам, экстрадиция талаблари сиёсий мухолифатга алоқадор шахсларга нисбатан ҳам қўлламнмоқда", деди Рейчел Балжер.

Amnesty International ҳисоботида шунингдек айтилишича, Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида ўзаро экстрадиция ҳолатлари охирги 2 йил мобайнида кескин ошган.

Инсон Ҳуқуқлари Институтининг "Бошпана ҳуқуқи" дастурининг раҳбари Елена Рябинина Би-би-си билан суҳбатда Ўзбекистонга мажбуран юборилган, дея ишонилган Азаматжон Эрмаков иши ҳаиқда сўз юритди.

Елена Рябинина: Ўзбекистон фуқароси Азаматжон Эрмаков 2009 йили Россиянинг Нижний Новгород шахрида қўлга олинганди. У Ўзбекистон талаби билан эктрадиция қилиниши ҳақида қарор чиқарилгунга қадар 18 ой ҳибс остида ўтказди. Лекин биз Оврўпо Маҳкамаси орқали унинг Ўзбекистонга чиқариб юборилишининг олдини олиб қолдик. Уни 2011 йили май ойида озод қилишди. Лекин бир ярим ой ўтмаёқ унинг ёнига граната ташлаб қўйиб, шу асосда қайта ҳибсга олишди ва қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Жазо муддати тугаши куни ҳимоячиси ҳибсхонага борган. Уни дам олиш куни эканлиги баҳонаси билан у ерга киритишмаган. Лекин келгуси куни маълум бўлдики Эрмаковни ҳудди ўша куни тонг саҳар соат олтида гўёки озод қилишибди экан ва у номаълум томонга қараб кетибди экан. Биз кейинчалик аниқладикки, ҳудди ўша куни кечқурун у Домодедово аэропортидан Ўзбекистонга учриб юборилибди.

Би-би-си: Демак уни ўз хоҳиши билан учиб кетган, дея тақдим қилишган, шундайми?

Елена Рябинина: Биз шуни аниқладикки, у ўз хоҳиши билан учмаган. Унга учоққа чиптани Тошкентда олишган. Чиптадаги маълумотларда эса унинг Россияда бўлган вақти қўлида бўлган пасспорти эмас, аввалги, муддати тугаган пасспортидаги маълумотлар қайд этилган.

Би-би-си: Азаматжон Эрмаковнинг тақдири кейин қандай кечган?

Елена Рябинина: У терговолди вақтинча ҳисбхонасига ташланган. Унинг яқинларини шу қадар қўрқитиб қўйишган кўринадики, улар ҳеч ким билан алоқага чиқишни хоҳламаяптилар. Бу ҳам одатий ҳолат, чунки Оврўпо маҳкамаси томонидан эктардицияси тўхтатилиши ҳақида қарор чиқарилган яна бир иш - Зокиров ишида ҳам яқинларини Россиядаги ҳимоячилар билан алоқаларни тўхтатмасалар оқибати ёмон бўлиши билан қўрқитишган.

Би-би-си: Россияда ҳибс остида бўлган вақти Эрмаковга муносабат қандай бўлган?

Елена Рябинина: Россияда ҳибсхонада бўлган вақти уни ёнидаги маҳбуслар калтаклашган. Улар калтаклаётган вақти айтган гапларидан бу буюртма асосида рўй берганлиги, ундан Ўзбекистон томони қидираётган яна қатор шахслар ҳақида маълумот талаб қилингани маълум бўлади. Биз уни ҳисбга олиш ва ҳибс отсида ушлаб туриш қатор процессуал қонунларнинг бузилиши асосида бўлганлиги фактини ҳам Оврўпо маҳкамасига топширган аризамизда қайд қилганмиз. Агарда у Ўзбекистонга ўғирлаб кетилмаганида Оврўпо маҳкамаси қарори аллақачон чиққан бўларди менимча, лекин ҳозирда унинг ғойиб бўлганлиги қўшимча текширувларни талаб қилмоқда.

Би-би-си: Демак сизнинг тахминингизча, Эрмковни Ўзбекистонга олиб кетишларига имкон яратиш учун, гўёки аввалдан Ўзбекистон томони билан келишилган ҳолда ҳибс отсидан озод қилишган, шундайми?

Елена Рябинина: Менинг бунда ҳеч қандай шубҳам йўқ, аммо қўлимда буни тасдиқловчи даллиларим ҳам йўқ.

Би-би-си: Эктрадиция қилинганларни айнан Россия расмийлари учоққа ўтказиб, учириб юборишгани ҳоллари қайд этилганим?

Елена Рябинина: Экстрадиция қилинган инсонни ким ҳибсга олиб, ким учоққа олиб келиб ўтқазганидан қатъий назар, бу ҳолат Россия расмийларининг бевосита ёда билвосита иштироксиз амалга ошириб бўлмайдиган ишдир, бунга менинг ишончим комил. Чунки бундай ҳолларда шахсни тўғридан- тўғри, пасспорт, божхона ва хавфсизлик текширувларини айланиб ўтиб учоқ ёнига олиб келадилар. Ёки Эрмаков ҳолатида бўлганидек, пасспорти ва чиптадаги маълумотлар тўғри келмайдиган ҳолатда ҳам учоққа ўтқазадилар. Буларнинг ҳаммасини Россия Федарал Хизмати таркибида бўлган Чегара Хизмати арлашувисиз амалга оширилишини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун Россия томонининг бу амалларда қўли йўқлигини даъво қилишнинг имкони йўқ.