Uzwebistonдаги энг сўнгги хабарлар

Podorbno.uz агентлигига кўра, Ўзбекистондаги "Ўзавтосаноат" акциядорлик ширкати 6 июлдан бошлаб "GM Uzbekistan" ишлаб чиқараётган автомобиллар нархини оширган.

Акциядорлик ширкати мамлакатдаги автосалонлар нархлар кўтарилиши муносабати билан инвентаризация учун ёпилганини ҳам қайд этган.

Июл ойида нархлар ошиши борасидаги гап-сўзлар аллақачонлардан бери пайдо бўлган.

Сўнгги бир неча кун ичида пойтахтдаги маълум ва машҳур "Сергели" автомобил бозорида ҳам худди шу мавзу қайнаган. Ҳатто, сотувчилар панд еб қолмаслик учун машиналари учун белгилаб қўйилган нархларни олиб қўйишганди.

Газета.уз нинг хабар қилишича, ўзбек расмийлари Сингапур ва Ҳонг Конгга бориб, коррупцияга қарши кураш йўлларини ўрганишган.

Ўзбекистон Олий суди, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва президент маъмурияти вакиллари қоррупцияга қарши кураш бўйича мавжуд тизимни яхшилаш, шаффофликни ошириш ҳамда адлия тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тажриба алмашганлар.

10 кишидан иборат Ўзбекистон ҳайъатининг сафари БМТ тараққиёт дастури томонидан уюштирилган.

Uzbekistan Netга кўра, "Ўзмарказимпекс" давлат акциядорлик ташқи савдо компанияси йиллик ҳисоботига кўра, ширкат даромадлари 2011 йилдаги 5.1 миллиард сўмдан 2012 йилда 3.1 миллиард сўмга тушган.

Ширкатнинг маълум қилишича, 2011 йилги 12.8 миллиард сўмлик соф даромад 2012 йил 9.2 миллиард сўмни ташкил этган.

Таннарх 4.067 миллиард сўмдан 33.794 миллионга сўмга тушган.

Uzbekistan Netда хабар қилинишича, ялпи даромад 2011 йилда 8,75 миллиард сўмни ташкил этган, кейинги йили 9,182 миллиард сўмга ўсган.

Ўзбек журналисти танқидий чиқишлари боис амалдорларнинг назаридан четда қолаётгани ҳақида айтади

12news.uz янгиликлар агентлиги ўзбек журналисти Тошпўлат Раҳматуллаевнинг яхши журналист амалдорнинг мартабасига қанчалар зиён етказа олиши ҳақидаги мақоласини чоп этган.

Мақолада маҳаллий мулозимлар ва Самарқанд вилояти матбуоти қаттиқ танқид остига олинган.

"Бизнинг амалдор журналистика мезонини ўзича тушунади. Мақтаган, мадҳ этган журналист “яхши”, бор камчиликларни рўй-рост кўрсатадиган - “ёмон”, деб ёзади журналист

Central Asian Newsнинг хабар қилишича, Тошкент вилоятида яшовчи 79 ёшли нафақахўр ўзбек ҳуқуқ фаолларига мурожаат қилиб, қамоқдаги ўғлига юборадиган озиқ-овқатлари қайтарилаётганидан шикоят қилган.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига кзра, Ҳизбут-Таҳрир тақиқланган диний ташкилотга аъзоликда айбланган Исроил Алимов 2000 йил майида 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

У ҳозирда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги қамоқхонада жазо муддатини ўтамоқда. Онаси ўғлини бориб кўрган қариндошларидан унинг озиб кетгани ва ўзини яхши ҳис қилмаётгани ҳақида эшитган.

Бир ойдан сўнг, онахон ўғлига Жазони ўташ бош бошқармаси рухсат берган озиқ-овқатлардан жўнатган.