Фарғоналик журналист Гулнора Каримовага МХХдан шикоят қилди

Image caption Владимир Охунов билан Гулнора Каримова ўртасидаги Твиттер ёзишмаси кўпчилик диққатини ўзига тортди.

Фарғоналик журналист Владимир Охуновнинг айтишича, рассомларга тегишли бино устидан баҳс бошланганидан кейин рассомларни эрта-индин Ўзбекистонни тарк этишга тайёр одамлар сифатида ёмонотлиқ қилиш бошланган.

Ва рассомларга муаммоларини ҳал этишда кўмак кўрсатиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ахборот тарқатаётган Владимирнинг ўзи ҳақида ҳам ана шундай гап-сўз тарқалган.

Бундан олдин фарғоналик рассомлар ижодкорларга тегишли бинони маҳаллий табдиркор тортиб олганидан шикоят қилиб Гулнора Каримовага мурожаат қилишган, шундан кейин муаммо ҳал этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу муаммони ёритган "Ферганская Правда" рўзномасининг мухбири Владимир Охунов ишидан ажралган.

Ёш журналист 2011 йилда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бағишлаб рус тилида "Менинг президентим - менинг башоратчим" деб номланган китоб ёзган.

Би-би-си билан суҳбатда Владимир Охунов айтишича, Миллий Хавфсизлик хизмати Фарғона вилоят бўлими ўзига босим ўтказишга уринган.

У бу ҳақда Твиттер орқали Гулнора Каримовани хабардор қилган.

Шундан кейин журналист ўзига нисбатан муомала юмшаганини айтади.

"Мен давлатга қарши бирор иш қилганим йўқ. Менинг мақсадим ягона - фарғоналик рассомларнинг муаммоси ҳал этилиши", деб айтди Би-би-си билан суҳбатда Владимир Охунов.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ