Ўзбекистон машиналари учун “талаш”

Image caption Olam.uz видеоси қизғин баҳсларга сабаб бўлган

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар савдоси салонларда турнақатор навбатлар, ур-йиқит ва талашга сабаб бўлаётгани аксарият веб нашрларида қизғин муҳокамага сабаб бўлган.

Четдан машина киритилиши деярли таъқиқлаб қўйилган Ўзбекистонда мамлакатда ишлаб чиқариладиган машиналарнинг бозори чаққон.

Ижтимоий тармоқлардаги баъзи фикр ва мулоҳазалар:

zahar.saharov@rambler.ru 15:02, 7 Август 2013Уят. Агар одамлар ўз пулларига машина сотиб олишолмаса, завод эҳтиёжни қондиролмаса – бунақа завод нимага керак? Мулозимлар нафсониятлари учунми? Қанақадир номаълум схема, коррупция, ёввойи нархлар...Бу ерда гап маданият ҳақида бораётгани йўқ. Гап одамларни бир бирларига нисбатан бу қадар қўполлик қилишга нима мажбур қилаётганида...

Аноним 15:18, 7 Август 2013

Уят! Ҳамюртларимиз қандай тутишмоқда ўзларини! Босиб ўт, янчиб ташла, аммо машинани сотиб ол, кейин устига қўйиб сотасан!

Аноним 17:00, 7 Август 2013

Узавтопромга шон –шарафлар бўлсин! Сунъий етишмовчиликка фақат биз қодирмиз…

Фаррух Юнусов АвтоВаз орзу қилса бўлади бунақасини ))

Bepul Uz DmmOdamla jinni bop qolgan ....... Nonga ochered turgandek turishini bularni

«Одамлар темир учун жон беришади»

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption "Нимаси зўр дедингиз?"

Яқинда ўз фаолиятини қайта бошлаган Olam.uz веб портали Тошкентдаги автосалондаги ур-йиқит видеосини чоп этган.

uzmetronom.com веб саҳифаси "Одамлар темир учун жон беришади” деган сарлавҳа билан бу видеога линк узатган.

Нашр “одамларни ўз қадр-қимматини йўқотишга нима мажбур қилди” қабилида савол билан муносабат билдирган.

Аксарият ўқувчилар бу видеога салбий муносабат билдиришган ва Ўзбекистоннинг автосавдо тизимини танқид қилганлар.

Сўнгги пайтлар деярли барча соҳаларга аралашишни одат қилган президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора бу гал ҳам ўзини тиймаган.

Гулнора Каримованинг Тwitterдаги ёзишмаларидан англашилинишича, Ўзбекистондаги маҳаллий машиналарни нархи “нореалдир”.