Салим Абдувалиев Тошкентга қайтиб келган

Image caption Салим Абдувалиев ҳозир Тошкентда

"Тайванчик" номи остида машҳур бўлган ишбилармон Олимжон Тўхтаохуновнинг Би-би-сига айтишича ўзбек ишбилармони ва "авторитети" Салим Абдувалиев ҳозирда Тошкентда.

Олимжон Тўхтаохуновнинг сўзларига кўра у куни кеча Салим Абдувалиев билан телефон орқали гаплашган.

Тошкентдаги ишончли бошқа манбанинг ҳам билдиришича Салим Абдувалиев кеча кечқурун Тошкентга учиб келган ва ҳозирда Тошкентдадир.

Бундан аввалроқ бир қанча матбуот воситалари ва булар орасида Uzmetronom ҳамда Озодлик Салим Абдувалиевнинг Ўзбекистонни тарк этгани ҳақида хабар беришган эди.

Матбуотда Салим Абдувалиевнинг ҳокимият билан алоқалари МТСнинг собиқ раҳбари Беҳзод Аҳмедовнинг Ўзбекистондан ғойиб бўлиши кетидан таранглашгани ҳақида хабарлар тарқаган эди.

Сўнгги кунлари Салим Абдувалиевнинг Италияда бўлганлиги Би-би-сига аён эди.

Маълум бўлишича у Италияда таътилини ўтказган.

Бу мавзуда батафсилроқ